ПЕДАГОГЛАР УЧУН МУҲИМ❗️
Янги қабул қилинган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига асосан :
📍Ўзбекистон Республикасида педагогнинг мақоми тан олинади. Педагогларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади ва ҳуқуқлари амалга оширилиши учун кафолатлар берилади.
Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.
Шунингдек, ушбу Қонуннинг 5-моддасига биноан
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилигига асосан иш берувчи педагогнинг ўз касбий фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Қуйидагилар тақиқланади:
1️⃣ педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш;
2️⃣ педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;
3️⃣ педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;
4️⃣ педагогни ишга жойлаштирилмаган, таълим билан қамраб олинмаган ва профилактика ҳисобида турган вояга етмаганлар ҳисобини юритиш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш ишларига жалб этиш;
5️⃣ педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.
6️⃣Давлат умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар давлат томонидан ўқув қўлланмалар билан бепул таъминланади.
7️⃣ Давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар таълим жараёнида фойдаланадиган бирламчи ўқув-услубий материаллар ва ўқув қуроллари билан давлат томонидан бепул таъминланади.
Ҳурматли педагоглар, сизнинг қайси ҳуқуқларингиз бузилмоқда❓
‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!
Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉@yuridikxizmatmurojaat👈
@yuristmaslahatlarii