YURIDIK XIZMAT || Rasmiy kanal!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Фаолиятимиз қонуний!
Канал ўз фаолиятини 0004635430-сонли гувоҳнома асосида олиб боради⚖️
Мурожаат учун: @yuridikxizmatmurojaat
Реклама учун: https://t.me/yuridikxizmatreklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


⁉️БОШҚА МАКТАБГА ИШГА ЎТСАМ, УСТАМАМ САҚЛАНАДИМИ

Сақланмайди.

Фақат т
аълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларига бошқа ҳудудлардан жалб этилган ходимларнингига устамаси сақланади.

Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан фақатгина, Таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларига бошқа ҳудудлардан жалб этилган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг амалда ишлаган умумтаълим муассасасининг директор жамғармасидан белгиланган устама ҳақ (фоиз)лари сақланиши белгиланган.


📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

@yuristmaslahatlarii


Тизимдаги хатоликни деб олий тоифали ўқитувчининг тоифасини мутахассисга тушириб ташланиши тўғрими?


Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган эди.

Ушбу бандга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан киритилган ўзгаришга кўра олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестатсияга жалб қилинмайди. Уларнинг тоифаси сақланади.
Мазкур ўзгариш 2022 йил 2 августдан киритилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Қоиданинг мазмунига кўра педагог ходим олий тоифани олгандан сўнг уни 3 марта ҳимоя қилган бўлса (бу 15 йилга тенг), унинг тоифаси сақланади.

Бу ҳақида вазирлик ҳам алоҳида кўрсатма хат билан чиққан. Унинг мазмунида ҳам ВМ 425-сон қарор билан кирган ўзгариш 2022 йил 2 августдан бошлаб кучга кириши белгиланган.

✅ Шундай экан 2022 йил 2 августга қадар бўлган даврда 15 йиллик узлуксиз педагогик иш стажига ҳамда олий тоифага эга бўлган ходимлар тоифангиз сақланади.

Бунда Низомнинг 32-бандига кўра имтиёзга эга педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

Юрист хизмати телеграм канали.

📨Савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


ЮРИСТДАН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН

Канал орқали ҳуқуқий билимингизни ошириб боришингиз ва малакали ҳуқуқшуноcдан барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин !

   ❗️КАНАЛДА:

➖ Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга эгалик ҳуқуқини олиш тартиби;
➖ Тадбиркорлик, кредит, субсидия;
➖ Солиқ, божхона, миграция;
➖ Ажрим, алимент;
➖ Пенсия, нафақа, меҳнат низолари;
➖ Барча судлар билан боғлиқ ишлар ва бошқа турдаги масалаларизга жавоб топишингиз мумкин.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


📍Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахсларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади

📄 Ҳукуматнинг 23.03.2023 йил кунги 122-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 баравари (37 500 000 сўм) гача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

❗️Бунда имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:

➖ охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

➖ ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

➖ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши лозим.

Демак, Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахслар аукцион орқали ер участкаси сотиб олишда уларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш учун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


ЯҚИН ҚАРИНДОШ БИЛАН БИР ЖОЙДА ИШЛАШ МУМКИНМИ⁉️

📍Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра,
Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

Бироқ, алоҳида ҳолларда, уларнинг ишлашига рухсат берилиши ҳам мумкин!

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш учун
босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


Ҳадя қилинган уйни таъмирласа нима бўлади?

Оила кодексининг 25-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

⚠️Диққат қилинг.
Никоҳ давомида эр-хотиннинг умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.

📨Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Иккинчи мутахасисликда ўқиётганларга дарс қандай тақсимланади?

Биринчи мутахасислиги нопедагог бўлган ва иккинчи мутахасислик сифатида педагогик соҳада ўқиётган талабаларга дарс берилиши керакми тарзидаги саволларга умумий тарзда жавоб бериб ўтамиз.

Умумтаълим мактабларида дарс соатларини тақсимлаш Педагогик кенгашларнинг ваколатига киради. Улар ходимлар ўртасида дарсларни 30.06.2020 куниги № 3271-сонли “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом асосида тақсимлаши лозим.

Мазкур Низомнинг 15-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентабрга қадар тақсимланади. Бунда ўқитувчиларнинг шахсий ютуқлари, маълумоти, малака тоифаси каби омиллар ҳисобга олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Яқинда (Президент маърузасида хорижий тилдан С1 сертификатига эга талабаларга 2 курсдан ишлаши мумкинлиги ҳақида фикирлар билдирилди аммо бу ҳозирча тасдиқланмаган. )

Юқоридаги нормаларга кўра тугалланмаган олий маълумот билан фақат 3 курс талабаси дарс беришга ҳақли бўлади.

📨Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


Kunni yaxshi xabarlar bilan boshlab, bugungi kerakli ma’lumotlarni ulashishni boshlaymiz!

Agar shaxsiy konsultatsiya kerak bo’lsa yozishingiz mumkin
‼️

@yuridikxizmatmurojaat


Катта раҳмат тўлиқ маълумот олдим соғ бўлинг ишларизга омод


🏡 Ипотека учун дастлабки бадални микрокарз билан тўлаш мумкинми

Ипотека кредити олишда дастлабки бадални шакллантириш муҳим масала. Кўпчилик бу маблағни йиғишда қийинчиликка дуч келади ва баъзан онлайн микрокарз олиш орқали бу муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон қонунчилигида ипотека кредити бўйича дастлабки бадални тўлаш учун микрокарз маблағларидан фойдаланишга тўғридан-тўғри тақиқ йўқ. Бироқ банклар қарз олувчидан ўз маблағлари ҳисобидан дастлабки бадал тўлашни талаб қилади.

☑️ Микрокарздан фойдаланишнинг эҳтимолий хавфлари:
▪️Қарз юкининг ошиши – Микрокарз ва ипотека тўловларини бир вақтда тўлаш катта молиявий босим яратиши мумкин.
▪️Юқори фоиз ставкалари – Микрокарзлар одатда юқори фоиз билан берилади, бу эса қўшимча харажатларни оширади.
▪️Кредит тарихига таъсир – Микрокарзни вақтида тўлай олмаслик кредит тарихингизга салбий таъсир қилиши ва келажакда бошқа кредит олиш имкониятларини камайтириши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, ипотека кредити бўйича дастлабки бадал учун микрокарз олиш расмий жиҳатдан мумкин, аммо бу катта молиявий хавф туғдириши мумкин. Қарор қабул қилишдан олдин барча имкониятларни синчиклаб ўрганиш тавсия этилади.


Filtin.uz

👍 Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlariid


ОРТИҚЧА ТЎЛАНГАН ПУЛЛАР ҚАЙТАРИБ ОЛИНИШИ МУМКИНМИ⁉️


📍Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

👉
ҳисоблашдаги хатолик;
👉
агар якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган томонидан ходимнинг меҳнат нормаларини бажармаганликдаги айби эътироф этилган бўлса;
👉 ходимнинг суд томонидан белгиланган ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) сабабли ходимга ортиқча иш ҳақи тўланган бўлса.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, устама нўтўғри тўланганлиги тўғри, аммо ундириб олиши хато. Чунки мазкур устама масъул шахсларнинг қонунни тўғри анламаганлиги натижасида тўланган ва бу уларнинг муаммоси.

☎️Биз билан телефон орқали боғланиш учун босинг!

💻Биздан шахсий, сифатли консултация олиш у
чун босинг!

Каналимизга уланиш учун👇

@yuristmaslahatlarii


⚡️Директорларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш мезонлари

Ҳўш ҳурматли ўқитувчилар, директор ўринбосарингиз қандай ишлаяпти❓


2022 йил 20 октябрдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларининг маънавии-маърифии ишлар бўиича ўринбосарларининг фаолияти мунтазам равишда ўрганилиб, баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 11 октябрда имзоланган қўшма қарорида назарда тутилган.

❕Унга кўра директор ўринбосарларининг фаолияти қуйидаги 20 та мезон бўйича баҳоланади:

1.
Мактабдаги Маънавият ва маърифат кенгаши фаолияти

2. Директор ўринбосарининг ноанъанавий тадбирларни ташкил этиши орқали ўқувчиларнинг маънавий эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган ташаббуслари

3. Умумий ўрта таълим мактаби маънавий-маърифий фаолиятини мувофиклаштириш

4. Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларининг “Одоб-ахлоқ қоидаси”га риоя этиш ҳолати

5. Таълим муассасасида 5 та муҳим ташаббуснинг амалга оширилиш ҳолати

6. Директор ўринбосарининг маҳалла фуқаролар йиғини ва ота-оналар билан ишлаши

7. Директор ўринбосарининг ижодий уюшмалар, турли жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги

8. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этилмаганлик ҳолати

9. Мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида ўтказилган тадбирлар таъсирчанлиги, сўровномалар натижадорлиги

10. Ўқувчиларининг "Зулфия" номидаги давлат мукофоти, “Мард ўғлон” давлат мукофоти танловларида иштироки

11. Директор ўринбосарининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи билан ишлаш натижадорлиги

12. Ўқувчиларнинг ижтимоий муаммолари ҳал этилиши, хусусан алоҳида эътиборга муҳтож (етим, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оила фарзандлари) ўқувчилар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати

13. “Маънавият соати”нинг зарур қўлланма ва материаллар билан таъминланганлик даражаси

14. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича фан тўгараклар фаолиятини ривожлантириш

15. Таълим муассасаларида мактаб жойлашган ҳудуд тарихига оид ватанпарварлик бурчакларини ташкил этилганлиги

16. Директор ўринбосарининг сўнгги бир йилда мутолаа қилган бадиий асарлари, унинг маънавий дунёқараши ва сиёсий саводхонлиги

17. Мактабда умумхалқ байрамлари, давлат рамзлари қабул қилинган кунлар ва бошқа муҳим саналарнинг нишонланиши

18. Мактабнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари юритилиши ва қамрови, таълим муассасасида ўтказилаётган тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши

19. Бадиий ҳаваскорлик ансамбли, ўқувчилар театр студияси, ҚВЗ, “Заковат”, “Аждодлар мероси - келажак пойдевори” ва бошқа тадбирларнинг йўлга қўйилганлиги

20. Директор ўринбосари фаолияти бўйича туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашларига (электрон ёхуд ижтимоий тармоклар орқали асосланган оғзаки) ҳисобдорлиги

Директор ўринбосарлари юқоридаги кўрсаткичларга қараб 100 баллик тизимда баҳоланади.


Исталган мавзуда савол юбориш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


⚡️Tongni shunday iliq xabarlar bilan kutib olish juda yoqimli!

Sevimli kasbimiz bilan shug’ullanish asosida siz, azizlarimizga foydamiz tegayotganidan mamnunmiz!

👨‍💼Agar sizda ham o’zingizni o’ylantirayotgan muammolar bo’lsa, yechimini qo’rqmay bizning jamoaga topshiring!

Barchaga xayrli kun azizlar!

➡️ Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


ПЕНСИОНЕР ЎЗБЕКИСТОНДАН ЧИҚИБ КЕТГАНДА ПЕНСИЯ ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ?

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, бугунги кунда:

☑️ Пенсионер Ўзбекистондан ташқарида 3 ойдан ортиқ вақт бўлса ва шу давр мобайнида қайтиб келмаса, пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

☑️ Пенсия тўлови пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг тикланади ва тўланмай қолган ойлар учун пулни олиш имконияти қайта пайдо бўлади.

☑️ Бунда олинмай қолган пенсия пуллари пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ой даври учун тўланади. Яъни, 24 ойдан ошган давр учун пенсия пули қайтариб берилмайди.

➡️ Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


👨‍💼Тадбиркорларни фақатгина рўйхатдаги 43 та орган кўрсатилган назорат соҳалари бўйича текшира олади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сон Фармони 2-бандига кўра, Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланган.

Бунда ушбу рўйхатга киритилмаган органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ҳамда назорат соҳасида назарда тутилмаган масалалар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат тадбирларини ўтказиш тақиқланади.


➡️ 📨Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


❗️ Олий Мажлис палатасида Меҳнат кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Хусусан, ўзгартишлар иш жойида зўравонлик ва камситишларни олдини олиш, бундай ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда тенг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича янги чоралар кўриш учун киритилиши режалаштирилмоқда.

➡️ 📨Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


⚡️Ҳар ойда тўланадиган 6 миллион сўмлик устама ва мукофот пулларини 1500 нафар педагог ходим олиши маълум қилинди

Хабарингиз
бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилиб, мазкур жамғарма ҳисобидан малакали педагог кадрлар ва илғор ходимлар 6 млн сўмлик ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофоти олиши белгиланганди.

Аммо бундай устама ва мукофот пуллари ҳаммага ҳам берилавермайди. Яъни Халқ таълими вазирлиги Республика бўйича ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларнинг чекланган сонини белгилаб беради.

Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 328-сонли буйруғи билан вазир жамғармаси ҳисобидан устама оладиган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларнинг чекланган сони Республика бўйича 1500 нафар этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар ойлик устама у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида берилади. Бунда ходимнинг иш жойи, лавозими ўзгарган ҳолда ҳам унинг ҳар ойлик устамаси сақлаб қолинади ва белгиланган муддатга қадар тўланади.

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat

https://t.me/yuristmashlahatlarii


Иккинчи мутахасисликда ўқиётганларга дарс қандай тақсимланади?

Биринчи мутахасислиги нопедагог бўлган ва иккинчи мутахасислик сифатида педагогик соҳада ўқиётган талабаларга дарс берилиши керакми тарзидаги саволларга умумий тарзда жавоб бериб ўтамиз.

Умумтаълим мактабларида дарс соатларини тақсимлаш Педагогик кенгашларнинг ваколатига киради. Улар ходимлар ўртасида дарсларни 30.06.2020 куниги № 3271-сонли “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом асосида тақсимлаши лозим.

Мазкур Низомнинг 15-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентабрга қадар тақсимланади. Бунда ўқитувчиларнинг шахсий ютуқлари, маълумоти, малака тоифаси каби омиллар ҳисобга олинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Яқинда (Президент маърузасида хорижий тилдан С1 сертификатига эга талабаларга 2 курсдан ишлаши мумкинлиги ҳақида фикирлар билдирилди аммо бу ҳозирча тасдиқланмаган. )

Юқоридаги нормаларга кўра тугалланмаган олий маълумот билан фақат 3 курс талабаси дарс беришга ҳақли бўлади.

📨Қонуний асослантирилган шахсий консултация олиш учун:
👉
@yuridikxizmatmurojaat👈

@yuristmaslahatlarii


❗️ЎҚИТУВЧИ ДАРСГА КЕЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Ҳурматли иш берувчилар, ўқитувчи ишга келмаса, дарҳол жазо чораси қўллашга киришманг!

📌Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан, ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини бажармаса, шу жумладан ишга кечикиб келса ёки келмаса,  ўзининг лавозим йўриқномасида белгиланган вазифаларни бажармаса, иш берувчи унга нисбатан интизомий жазо чораларини кўришга ҳақли.

📍Бироқ, аввал ходимнинг нима учун ишга чиқмаганлик сабабини ўрганиш керак, агар узрсиз бўлса, унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллашингиз мумкин бўлади, масалан, жарима. Акс ҳолда йўқ. Акс ҳолда қўллаган интизомий жазо чорангиз бекор бўлиб кетиши ҳеч гап эмас!

📲Малумотни яқинларингизга улашиш учун: @yuristmaslahatlarii

📨Исталган мавзуда савол юбориш учун: @yuridikxizmatmurojaat


Agar sizga ham muammolaringizni ishonchli hal qilib beruvchi sifatli konsultatsiya kerak bo’lsa, yozing!

@yuridikxizmatmurojaat

Показано 20 последних публикаций.