❗️Чақириқ: жамиятни жарликка олиб бораётган уятсиз ва фахш контентларга қарши ҳаракатларни бошлаш керак.
Ижтимоий тармоқларда порнографик мазмунда чиқишлар қилаётган шахслар бугун бутун бир жамиятни жарликка қараб олиб кетмоқда.
Айниқса, тикток ва инстаграм ҳамда ютубдаги уятсиз қилиқлар ва фахшни тарғиб қилаётган контентларни яхшилаб ўргансангиз, уларда порнографик маҳсулотларни маҳсулотларни тайёрлаш ва тарқатиш деган қонунбузарликлар борлигини кўрасиз.
Қонунчиликда порнографик маҳсулотлар нима эканига аниқ тушунчалар берилган.
Бунга кўра, эътибор беринг: интернетда эълон қилинаётган порнографик мазмундаги ҳикоялар, вайнлар ва шунга ўхшаш чиқишлар ҳам порнографик маҳсулотларни тайёрлаш ва тарқатиш ҳисобланади. Интернетда фахш мақсадида одам жинсий аъзоларини тавсифлаш ҳам шундай қонунбузарликдир. Бунда тавсифлаш деганда, жинсий аъзоларни фақатгина очиқ-ойдан намойиш қилишгина эмас, уларни фахш мақсадида сўз билан тавсифлашни ҳам тушунамиз. Бундан ташқари, жинсий алоқани ёки жинсий алоқага ўхшатган ҳолда қилинган ҳаракатларни турли шаклда тавсифлаш, ёки фото ва видеотасвирга олиш ва тарқатиш ҳам ана шундай қонунбузарлик бўляпти.
Ҳозир интернетга қарасангиз, ПОРНОГРАФИК МАҲСУЛОТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ТАРҚАТИШ деган қонунбузарликлар тиқилиб ётибди. Айниқса, тик-токда ва инстаграмдаги айрим ғаламис шахслар ёки атайлаб, ёки ўзи билиб-билмай мана шу жирканч ишлар билан машғул ҳозир. Ачинарли томони, айрим машҳур инсонлар ҳам бундай ишларнинг иштирокчиси сифатида чиқишлар қилаётганидир.
Бу нарсаларни қўлида телефон борки барча ҳар куни, ҳар соат ва ҳар дақиқада кўряпти, ёмон томони, бизнинг келажагимиз ҳисобланган ёш болалар ҳам бундан мустасно эмас. Хуллас, жуда катта тахдид остида эканимизни ҳамма кўриб-билиб турибди. Лекин, ҳеч ким ҳеч қандай ҳаракат қилаётгани йўқ. Ҳамма жим.
▪️Аслида, порнографик маҳсулотларни тайёрлаш ва интернет оламида тарқатган фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасига асосан БҲМнинг 100 бараваридан 400 бараваригача маъмурий жарима белгиланган. Бу 37.500.000 сўмдан 150.000.000 сўмгача жарима дегани.
▪️Худди шундай ҳаракатлар маъмурий жазодан кейин яна такрорланса, буёғига қонунбузар Жиноят кодексининг 130-моддасига асосан жиноий жазога тортилади. Жазосига қаранг: 225.000.000 сўмлик жарима, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Агар порнографик материалларда вояга етмаган шахслар тасвирланган бўлса, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади.
❗️Биз мутасаддилардан ниҳоят томошабинликни тўхтатишни талаб қиламиз ва уларни порнографик материалларни тайёрлаб, интернет орқали тарқатиб келаётган контентлар ва уларнинг эгаларига қарши жиддийроқ курашишга чақирамиз.
Саидали Мухторалиев
👉@yuristkadr

Жумладан, Жиноят кодексининг 8-бўлимидаги “атамаларнинг ҳуқуқий маъноси” қисмида порнографик маҳсулотлар деганда: порнографик асар, шунингдек бадиий қимматга эга бўлмаган ва илмий, тиббий ёки ўқув мақсадлари учун мўлжалланмаган, одам жинсий аъзоларининг ёки одам томонидан ҳақиқатда содир этилаётган ёки шунга ўхшатилган ёхуд компьютер технологиялари ёрдамида яратилган жинсий алоқанинг тавсифини ёки фото-, видео тасвирини ёки бошқа тасвирини ўз ичига олган материаллар ва нарсалар тушунилиши кўрсатилган.