#ecopost
Фуқаро ўз уй-жойи ҳудудидан ташқарига эккан дарахтни руҳсатсиз кесиши мумкинми?
Умумий қоидага кўра дов-дарахтларни кесиш фақат руҳсатнома билан амалга оширилади. Қимматбаҳо навли дарахтларни эса умуман кесолмайсиз, бунга хатто руҳсатнома бериш ҳам тўхтатилган, давлат мораторий эълон қилган. Лекин ҳозирги масаламиз, фуқаролар томонидан ўз ҳудудларига ёки ҳудудларидан ташқарига экилган оддий дарахтлар масаласида.
Баъзи юртдошларимиз ўз уй-жойларининг ёки ерларининг атрофига эккан дарахт ва кўчатларини бемалол кесиб олавераман деб ўйлайди. “Ахир, бу дарахтни 10 йил олдин ўзим экканманку, нима учун бировдан руҳсат сўраб кечишим керак экан” деб фикрлайди улар. Аслида, улар адашишади.
Фуқаролар қайси дарахтларни давлатдан руҳсат олмасдан кесиш мумкин деган саволга “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 45-моддасида шундай жавоб берилган:
➖ёғоч олиш ва мевалар етиштириш учун махсус экилган, юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар) кесиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.
Масалан, жисмоний шахсларнинг шахсий томорқа ер участкасида ўсадиган мевали ва ёғочбоп дарахтлар ва буталар, уларнинг кўчат ва ниҳоллари унинг шахсий мулки бўлиши мумкин. Шуларни кесиш учун руҳсатнома олинмайди. Мисол учун, Рустам аканинг 6 сотихли томорқаси ҳудудида 15 та мевали ва 25 та терак дарахти бор. Рустам ака, мана шу дарахтларни ҳеч кимдан руҳсат сўрамасдан кесишга ҳақли. Лекин, Рустам ака ана шу томорқаси ҳудудидан ташқари жойдаги дарахтни руҳсатсиз кесиши мумкин эмас. Негаки, ҳудуддан ташқаридаги дарахт Рустам аканинг мулки ҳисобланмайди, бор-йўғи 10 см.ташқарида бўлса ҳам.
Кўпчилик ўзига қарашли ер участкаси атрофидаги қўшимча 2-3 метрлик ҳудудларни ободонлаштириб, бу ҳудудларга экилган дарахтларга ўзларини мулкдор деб ҳисоблайди. Бу ҳам нотўғри. Сабаби, бу ҳудудлар эгаликдан ташқаридаги ҳудуд бўлгани учун, ундаги дарахтлар фуқаронинг эмас, балки давлат ва жамоатчилик мулки ҳисобланади. Шундай экан, бу дарахтларни ҳам ўзбошимчалик билан кесиш мумкин эмас.
Айрим фуқаролар ўз ҳудудидан ташқаридаги дарахтлар бўйича “ахир буни мен ўз қўлларим билан экканманку, нима учун руҳсат олиб кейин кесишим керак, бу адолатдан эмаску” деб эътироз билдиришади.
Аксинча, сиз ўз ҳудудингиздан ташқаридаги ўзингиз эккан дов-дарахтларни истаган вақтингизда кеса олмаслигингиз адолатдандир.
Сабаби, сиз ўз ҳудудингиздан ташқарига кўчат ёки дарахт экиб, Конституциянинг 62-моддасидаги “фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” деган бурчингизнинг бир қисмини бажаргансиз.
Бурч эса бажарилади, уни кейинчалик суйистеъмол қилиш жавобгарликка олиб келади.
YURISTKADR
Barcha yaqinlaringizga yuborib qoʻying
👉@yurist_muzaffar