Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида мамлакатнинг ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилади.
Йиғилишда миллий армиямизнинг замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланиши, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлиги ошгани қайд этилди. Шунингдек, янги жанговар бўлинмалар тузилиши ва қўшинлар таркибининг оптималлаштирилиши муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Президент мудофаа саноатини ривожлантириш, сунъий интеллект ва дронларга қарши курашиш тизимларини жорий этиш зарурлигини алоҳида қайд этди.
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий спортга йўналтириш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилишда мудофаа тизимини янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.