ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ёзёвон тумани ҳокимлиги расмий канали
Веб-сайт: 👉yozyovon.uz
Facebook: 👉 yozyovon24
Instagram: 👉 yozyovon_tuman_hokimligi
YouTube: 👉 YOZYOVON TUMAN HOKIMLIGI

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Очиқ_мулоқот

Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Джалилов оғир ҳудудга кирувчи Ижодкор МФЙдаги Пункт қишлоғи аҳолиси билан томорқалардан унумли фойдаланиб, ундан юқори даромад олиш ва қишлоқни намунали ҳудудга айлантириш бўйича очиқ мулоқот ўтказди ҳамда шу куннинг ўзида амалий ишга киришилди.


УСТА-ШОГИРД АНЪАНАЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ МУҲИМ

Юртимизда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларга иш ўринлари яратиш ҳамда даромад топишга ўргатиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова туманимизга ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар Сойёни маҳалласида бўлишиб, аҳоли хонадонларида яратилган шароит, яратилган иш ўринлари билан танишдилар.

Маҳалладаги Майрамхон Йўлдашева, Зуҳрахон Султонова яшаш хонадонларида даромадга эга бўлишиб, аёлларнинг бандлигини таъминлаб келишмоқда. Улар томорқаларига лимон экишган, тагида кўкат маҳсулотларини етиштиришиб, ердан унумли фойдаланишмоқда. Бундан ташқари ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланиб келишади. Миллий тўн, дўппи, чорси ва бошқа кийимлар тикишмоқда.

Бош вазир ўринбосари юқоридаги хонадонларда амалга оширилаётган ишларни бошқа оғир маҳаллаларга ҳам жорий этиш кераклигини гапириб ўтди. Уста-шогирд анъаналарини йўлга қўйиш муҳимлигини айтди.

Ташриф давомида туман ҳокимлиги мажлислар залида 6 та туман хотин-қизлар ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркор аёллар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда З.Маҳкамова хотин-қизлар бандлигини таъминлаш долзарб масала эканлигини, уларга муносиб шароитлар яратиш, имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида гапириб ўтди.

Хотин-қизлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида масъуллар тушунчалар беришди.
Тадбиркор хотин-қизлар муаммолари юзасидан саволлар йўллашиб, жавоблар олишди.






Harbiy strategiyaning yangi davri boshlandi!
Kelajakda mudofaa tizimlarimizda dronlar va sun’iy intellekt hal qiluvchi rol o‘ynaydi. Zamonaviy texnologiyalar yordamida:

✅ Razvedka va kuzatuv – Sun’iy intellekt boshqaradigan dronlar tezkor ma’lumot to‘playdi va dushman harakatlarini oldindan taxmin qiladi.

✅ Avtonom jangovar tizimlar – Robotlashgan qurollar va AI boshqaruv tizimlari xavfli hududlarda inson omilisiz operatsiyalarni o‘tkazadi.

✅ Havo hujumidan mudofaa – AI yordamida boshqariladigan mudofaa tizimlari dushman dronlari va raketalarini real vaqtda aniqlaydi va zararsizlantiradi.

✅ Elektron urush – Sun’iy intellekt dushmanning aloqa va boshqaruv tizimlarini izdan chiqarib, ustunlikni ta’minlaydi.

🛡 Kelajak jang maydonida tezkorlik va aqlli strategiya asosiy qurol bo‘ladi!

#KelajakMudofaa #SuniyIntellekt #Dronlar #HarbiyTexnologiyalar


Давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган мажлисда жаҳондаги турли минтақавий можароларда сунъий интеллект, дронлар, ракета ҳамда роботлашган тизимлар кенг қўлланилаётгани таъкидланди. Шу муносабат билан, миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидаги йўналишларда ишларни кучайтириш зарурлиги белгиланди:

🔹 Дронлар ва уларга қарши мудофаа тизимларини такомиллаштириш
🔹 Сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмаларни жорий этиш
🔹 Роботлашган ҳарбий техникалардан самарали фойдаланиш
🔹 Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмаларни шакллантириш

Замонавий таҳдидларга қарши курашиш учун мудофаа тизими янги босқичга олиб чиқилади. Миллий хавфсизлик – энг устувор вазифалардан бири!


Dronlar va raketalarga qarshi ilg‘or mudofaa tizimlari zarur!
Hozirgi harbiy to‘qnashuvlarda dronlar va raketa hujumlariga qarshi zamonaviy radar tizimlari, lazer qurollari va sun’iy intellekt yordamida boshqariladigan mudofaa tizimlari faol qo‘llanmoqda.

🔸 Yangi harbiy bo‘linmalar havodan keladigan tahdidlarga qarshi kurashish uchun shakllantirilmoqda.

🔸 Mudofaa strategiyasida tezkor va aqlli tizimlar asosiy o‘rinni egallamoqda.

🚀 Havo hujumlaridan samarali himoya – milliy xavfsizlik kafolati!


21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, янги таҳдидларга қарши курашиш ва ҳарбий тизимни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда миллий армиянинг замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланиши, ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлиги ошгани қайд этилди. Янги жанговар бўлинмалар ташкил этилиб, қўшинлар таркиби қайта кўриб чиқилгани таъкидланди.

Президент сунъий интеллект, дронларга қарши ҳимоя воситалари ва роботлаштирилган технологияларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, ҳарбий таълимда янги ёндашувлар, хусусан, дуал таълимни жорий қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга эътибор кучайтирилиши белгиланди. Йиғилишда мудофаа тизимини ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида мамлакатнинг ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

Йиғилишда миллий армиямизнинг замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланиши, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлиги ошгани қайд этилди. Шунингдек, янги жанговар бўлинмалар тузилиши ва қўшинлар таркибининг оптималлаштирилиши муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Президент мудофаа саноатини ривожлантириш, сунъий интеллект ва дронларга қарши курашиш тизимларини жорий этиш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий спортга йўналтириш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилишда мудофаа тизимини янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.


Ўзбекистонда “Бош сержантлар корпуси” фаолиятини такомиллаштирилади
Сержантларнинг касбий-маҳорати оширилади. Бу ҳақда Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 февраль куни Хавфсизлик кенгашининг давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилишида маълум қилинди.


Ўзбекистон мудофаа саноати корхоналари 17-21 февраль кунлари Абу-Даби шаҳрида (БАА) бўлиб ўтаётган "IDEX-2025" кўргазмасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилга 100 дан ортиқ ҳарбий техника ва маҳсулотлар намуналари намойиш этмоқда. Хорижий ҳамкорларда "Арслон 8×8" ва "Арслон 6×6" зирҳли транспортёрлар, "Тўфон" ўзиюрар гаубицаси каби ҳарбий теҳникалар катта қизиқиш уйғотмоқда.

Показано 11 последних публикаций.