ҚЎРҒОНЧАДА САЙЁР ҚАБУЛ
Ёзёвон тумани ҳокими ўринбосарлари, маҳалла бўлими, халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказдилар.
Қабулга келган фуқаролардан икки нафари 95 кишига берилган 9.5 гектар деҳқон хўжаликлари учун берилган ер атрофидаги ,, Баҳромбек" фермер хўжалигига қарашли терак экинларга соя солаётгани, шу фермер хўжалиги томонидан аҳоли томорқаларига сув берилмаётгани ҳақида мурожаат тушди. Фермер теракларини жойига чиқиб ўрганиш ва олдириш бўйича мутахассислар жалб қилинадиган бўлди. Оқин сув масаласини ҳал қилиш ирригация бўлимига юклатилди.
Оллоберди Аҳмадалиев немис тилини ўрганиш курсларига пул тўлаб бергани учун ёшлар агентлигига раҳмат айтди.
--Яқинда тил бўйича сертификат оламан ва Германияга ишга бораман,--дейди Оллоберди.--Маҳалламиздан яна ўн нафар ёшлар тил ўрганиш курсига ёзилишди. Шундай имконият учун Президентимизга раҳмат!
Шунингдек, қабулда Барно Ҳакимова ичимлик суви, Марҳабохон Холбобоева ҳамир қориш ускунаси, Раҳматжон Ғаффоров эртанги сабзавотлар етиштириш учун кредит, Абдужалил Абдураҳмонов чорвага кредит, Маликахон Одилова маҳалла банкири масаласида мурожаат қилдилар.
Барча мурожаатлар ижро учун эгаларига етказилиб, назоратга олинди.