Репост из: Асанов формати
Higher Education Policy журналида ўзбекистонлик тадқиқотчилар Қобил Рўзиев, Дилшода Раббимова ва Моҳидил Мамасолиеваларнинг диққатга сазовор тадқиқоти чиқибди. Мавзу — Ўзбекистондаги докторантура тизими.
Унда айтилишича, Ўзбекистон бошқа ўлкаларнинг докторантура таълимидаги муваффақиятли моделларни олиб, жорий этишга ҳаракат қилмоқда, аммо маҳаллий шарт-шароит ва вазият инобатга олинмагани боис муаммолар келиб чиқмоқда:
- қўйиладиган талаблар доим ҳам адекват эмас ва илмий сифатнинг ўсишига олиб келмаяпти;
- мамлакатда шаклланиб қолган ноҳалол илм қилиш йўллари, турли коррупцион схемалар ҳали ҳам йўқ бўлмаган.
Шу боис тадқиқотчилар рағбатлантириш тузилмаларини яхшилашга ва институтларга ишончни оширишга қаратилган ислоҳотлар ўтказишга чақирмоқда.
Reforming Doctoral Education in Uzbekistan: Models, Rules and Norms of Behaviour
@AsanovEldar