Фарзандларингиз катта бўлса, бир бўлиб йиғилиш ҳам осон бўлмас экан. Бир бўлиб йиғилиб, бирга вақт ўтказиш бу энг катта бахт эканини шу кунларда кўпроқ ҳис килаяпман🥰😍.
Оила бўлиб яшаш, ватан яратиш бу икки инсоннинг бир-бирига ишончи ва истаги асосида амалга ошади. Муносабатлар чиройли бўлиши учун шунчаки кўп нарсага оддий ва осон қарашни ўрганиш керак экан, ён босишни, қўллаб- қувватлашни ўрганиш керак экан.
Биз ўзимиз кўп пайтда қийинлаштирамиз вазиятни, бир- биримизнинг яхши томонимизни кўриш ўрнига, камчиликларни қидириб, ўшаларни ўйлаб, ўзимизни совутамиз. Идеал муносабат биттада келмайди! Келмайди биттада ишонч ва ҳамфикрлик, буларга вақт керак🙏🏼.
Бир-бирингизга кераклигингизни тушунишингиз учун, уришиб кўриш керак, яхши яшаб кўриш керак, жанжаллашиб кўриш керак, бир-бирингизни яхши кўриб, ёмон кўриб яшаб кўришингиз керак…
Ҳар қандай қийинчилик бу сизнинг синовингиз, бу сиз учун тажриба, ёмон муносабатни кўриб, яхшисининг қадрига етиш учун ҳам керак бу бизга🙏🏼.
Муҳими, оилани барбод қилиш фикрига келишдан тийилинг🙌🏻. Муаммо ҳаммада бўлади, муаммосиз оила йуқ, шунчаки шу ҳақиқатни тушунинг ва бир- бирингизни ўзгартиришга эмас, қабул қилишни ўрганинг.
Ҳар бирингизга ички бахт туйғусини ҳис қилиб яшаш ва оилангизда илиқ, чиройли ва яхши муносабатни яратишни тилайман ❤️🤗