💔Баъзан орзу қилишдан қўрқамиз, уларнинг амалга ошишига ишонмаймиз. Орзуларга етишиш фақат киноларда бўлади, реал ҳаётда бу жуда ҳам қийин деймиз...
⁉️Аслида, энг қийини нима биласизми?🛣Сиз бир йўлни тўғри деб билиб, охиригача боришни мақсад қилганингизда, атрофдагилар сизга бошқа йўлдан боришни маслаҳат берадилар. Улар шундай гаплар айтишадики, сиз танловингизга шубҳаланиб қарай бошлайсиз. Ўзингизга нисбатан ишончингиз тушиб, чалкаш ўйлар ичида қолиб кетасиз:
- Балки, улар ҳақдир?
- Ростдан ҳам қўлимдан келмасачи?
- Орзуларим сароб бўлиб чиқсачи?
Агар қалбингизда заррача ишонч қолган бўлса - муваффақият сиз томонда!
🪐Ҳеч иккиланмай ишга киришишингиз мумкин. Ишонинг, шу заррача ишонч ичингиздаги барча шубҳаларни қувиб чиқара олади. Принципларингизга амал қилиб, қарорларингизда қатъий туринг.
🙏
Ўзингизни бировларнинг "ҳақиқати" билан алдаманг!