«Ходжаевга ишонганимдан чуқур афсусдаман» – Азиз Воитов
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг айблов хулосасида у вазир лавозимида ишлаган даврида иккита бинони яроқсиз ҳолга келтириш орқали давлат манфаатларига 133,6 млрд сўм миқдорида зарар етказилишига сабабчи бўлгани қайд этилган.
Булардан бири вазирлик тузилмаси кўчиб ўтиши белгиланган Тошкент шаҳри Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси 36-уйда жойлашган 230,4 млрд сўмга баҳоланган маъмурий бино («Ўздонмаҳсулот» АКга қарашли) ҳамда иккинчиси Тошкент давлат Аграр университетининг таъмирталаб бўлгани сабабли охирги ўн йиллар давомида фойдаланилмай келинган 3 та ётоқхонаси. Собиқ вазирнинг топшириғи билан бу биноларда ноқонуний тарзда демонтаж ишлари олиб борилиб, бинолар яроқсиз аҳволга келтирилган.
Шунингдек, у кўрсатмасида қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган даврида «Ўздонмаҳсулот» АКга қарашли бинони бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев рухсати билан демонтаж қилганини, унга ишонганидан чуқур афсусдалигини маълум қилган.
@xojayinuz