Xo‘jayin


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзбекистон ва жаҳон миқёсидаги раҳбар шахслар ҳақида муҳим воқеалар ҳамда энг сара хабарлар
Админга ёзиш учун махсус бот — @xojayinuzbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Иқтисодчи Отабек Бакиров ижтимоий карта лойиҳаси ҳамкор оператори сифатида «Oxinus Holding Limited» компанияси танланганига эътибор қаратди.

Тасодифни қарангки, бу компанияда ўзбекистонликлар ҳам ишлар экан.

«Linkedin» сарҳадларидан олинган маълумотга кўра, кўп йиллар Марказий банкда ва молия вазирлгида турли лавозимларда ишлаган, маълум вақт «Ипотека банк»да бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Фаррух Ботиров «Oxinus Holding Limited» компаниясида бош менежер сифатида уч ой аввал иш бошлабди.

Яна бошқа маълумотга кўра, «Oxinus Holding Limited» компаниясининг «туғилган жойи» (2023 йил) бугун «яшаб турган» давлати — Бирлашган Араб Амирликлари эмас, Кипр бўлиши ҳам мумкин.

@xojayinuz


«HUMO»ни «PAYNET» сотиб олди.

@xojayinuz


«ЎзАтом» раҳбари Азим Ахмедхаджаевнинг бувиси Раъно Абдуллаева вафот этди

Бир пайтлар Ўзбекистон ССР Компартияси марказий қўмитаси мафкура масалалари бўйича котиби бўлган Раъно Абдуллаева 90 ёшида вафот этди.

Раъно Абдуллаева кўп йиллар ВЛКСМ биринчи котиби, Ўзбекистон ССР КП МҚнинг мафкура масалалари бўйича котиби сифатида ишлаган.

Р.Абдуллаеванинг отаси НКВД офитцери бўлган. Бундан ташқари, у «ЎзАтом» агентлиги директори Азим Ахмедхаджаевнинг бувиси ҳам эди.

@xojayinuz


Масалага бу ташаббусни ўйлаб топган калла(лар) билан қаралса, шунда фирибгарлар жами 20 тадан кам картаси бор одамларнинг пулига тегмай, айнан 20 тадан кўпини нишонга оладими?

Яна ўша калла(лар)нинг дунёқарашидан келиб чиқилса, сим-карталарни ҳам биттадан ортиқ сотишни чекланглар. Ахир фирибгарларнинг энг асосий воситаларидан бири шу😁

@xojayinuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди. Кеч бўлса ҳам яхши хабар.

Ғайратнинг ўрнида ҳар қандай оддий фуқаролар, мисол учун олайлик, Алишер, Бахтиёр, Жўрабек, Ғулом, Баҳодир ёки бошқалар бўлиши ҳам мумкин эди, масалан.

Шундай экан, муаммони гапирганни қамаш эмас, масалани кўндаланг қўйиб, уни ҳал қилиш керак.

@xojayinuz


Бир ойлик

2 декабрь куни Мухитдинов Эркин Мадорбекович Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.

3 январь куни эса Э.Мухитдинов Ўрмон хўжалиги агентлигига директор этиб тайинланди. Дам олиш кунларини айириб ташланса, бир ойдан ҳам кам ишлади.

Аммо ҳалигача рекорд янгиланмади😁

@xojayinuz


10 кунлик ўринбосар

10 декабрь куни Азимов Зафар Абдумажидович «Халқ банки» бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилиб, 11 декабрь куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

28 декабрь кунига келиб эса у вазир ўринбосари лавозимидан ҳам озод этилиб, Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@xojayinuz


«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисига тайинланган янги ўринбосар аввал қаерда ишлаган?

23 декабрь куни Юлдашев Гайрат Абдуллаевич «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Г.Юлдашев бунгача қаерда ишлагани, нима фаолият билан шуғуллангани ҳақида интернет кенгликларида жуда кам маълумотлар бор. Лекин, бор.

2011 йил 7 апрелда «KQB Budyodkor» шўба корхонаси ташкил этилган. 21.07.2023 санасига актуал бўлган маълумотга кўра, камида шу санагача ушбу корхонанинг 100% улуш билан таъсисчиси «ФК Будёдкор» АЖ бўлган. Директор эса Юлдашев Гайрат Абдуллаевич экани кўрсатилган.

20.12.2023 санасида эса «KQB Budyodkor» шўба корхонасининг фаолияти тугатилган, қизиқ томони корхона тугатилаётган пайтда унинг 100% улуш билан таъсисчиси ҳам, директори ҳам Юлдашев Гайрат Абдуллаевич бўлиб қолган. Корхона таъсисчилиги «ФК Будёдкор» АЖдан Г.Юлдашевга қачон ўтгани маълум эмас.

Масаланинг жуда нозик жойи энди келди. «KQB Budyodkor» шўба корхонасининг юридик манзили сифатида Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 47-уй манзили кўрсатилган. «Yandex Maps»нинг кўрсатишича, айни шу манзилда «Eriell», «Saneg» ва унинг «болалари» ҳам жойлашган.

@xojayinuz


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг набираси (қизи Парвина Раҳмонованинг ўғли Эражжон Гулов) 9 ёшида Дубайдан хашаматли уй сотиб олган.

Соҳил бўйидаги 210 м² майдондан иборат ушбу квартира нархи ҳозирда 1,3 млн АҚШ долларини ташкил этади.

@xojayinuz


61 млн 875 минг сўм

Яшнобод тумани ҳокими ўзини ўзи мукофотлаш ҳақида қарор чиқарибди.

@xojayinuz


Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, инвестиция вазири Лазиз Қудратов, инвестиция вазирининг ўринбосари Хуррам Тешабаевлар яна 3 йил муддатга «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ кузатув кенгаши аъзолари сифатида қайта сайланишди.

@xojayinuz


Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи Отабек Бакировнинг 1,5 йил аввалги пости учун устидан шикоят аризаси бериши — бу босим, қўрқитиш ва сўз эркинлигини бўғиш учун ишлатилаётган манипуляциядир.

Мазкур иш Отабек Бакиров фойдасига ҳал бўлган тақдирда ҳам, ҳукумат вакилининг бу сигнали кўпчилик фаолларда самоцензурани кучайтиради. Буни эса шикоят қилганлар жуда яхши билиб туришибди.

Жўрабек Мирзамаҳмудов аризани фуқаро сифатида эмас, вазир сифатида бергани маълум қилинди. Мирзамаҳмудов агар фуқаро сифатида ариза киритганда бошқа гап эди. Бу унинг фуқаролик ҳуқуқи деб кўз юмса бўларди, эҳтимол.

@xojayinuz


«Ипотека банк»да икки ўринбосар алмашди

Хакимов Умиджон Абдухаликович ва Абдурахманов Махмуд Ахматхужаевич «Ипотека банк» бошқарув раиси ўринбосарлари лавозимидан бўшатилди.

Уларнинг ўрнига Волчек Дмитрий ва Элашвили Ираклий бошқарув раиси ўринбосар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Волчек Дмитрий «Озодлик радиоси»нинг муҳаррири эмас, банкир Волчек бу😁

@xojayinuz


❗️Эксклюзив: Рақобат қўмитаси «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Uzbekistan Helicopters» МЧЖни (товар белгиси «Silk Avia») монополистлар рўйхатига киритди.

@xojayinuz


«Ўзбекистон почтаси» кузатув кенгашининг мустақил аъзосига 120 минг доллар мукофот берилади

«Ўзбекистон почтаси» АЖ кузатув кенгашининг мустақил аъзоси ҳисобланган Роджер Крукга бир йил учун 100 минг АҚШ доллари, Стратегия ва инвестиция қўмитаси раиси ва аудит қўмитаси аъзоси сифатидаги фаолияти учун бир йилга қўшимча 20 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули оладиган бўлди.

@xojayinuz


Суд «Ўзбекэкспертиза» АЖ раҳбарини лавозимига тиклади

Абидов Бадриддин Нуриддинович «Ўзбекэкспертиза» АЖ бош директори лавозимидан озод этилди. Б.Абидов аввал инвестисиялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Унинг ўрнига Григорьянц Артем Александрович компания бош директори этиб тайинланди. Эътиборлиси, ушбу тайинловга, аниқроғи, ишга тиклашга фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарори сабаб бўлган.

@xojayinuz


Тимур Ишметов Марказий банкка янги раис бўлиши кутилмоқда.

Мамаризо Нурмуротов эса МБ раисига маслаҳатчи бўлиб қолади.

@xojayinuz


❗️Марказий банк бошқарув раиси ўзгариши кутилмоқда.

@xojayinuz


«Генерация тарафидан ишонтириб айтаманки, 2024 йилдан 100 фоиз ўз ички эҳтиёжимизни қоплаш имкониятимиз пайдо бўлади. Биз буни таъминлаймиз, бизга шундай вазифа қўйилган. Агар бу вазифани бажара олмасак, ўйлайманки, нафақат мен, балки тизимимиздаги барча масъуллар ишлашга нолойиқмиз» — Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Расм халқ ижодидан.

@xojayinuz


«Perfectum»нинг 37,5% улуши «Uzcard»нинг асосий акциядорига, 12,5% улуши эса «Uzcard»га алоқадор шахсга ўтди

Яширинча хусусийлаштирилган «Perfectum» мобил алоқа операторининг юридик шахси ҳисобланган «Rubicon Wireless Communication» МЧЖнинг 37,5% улуши «IMC-CAPITAL» МЧЖ ХКга, 12,5% улуши эса Акбаров Камрон Анваровичга ўтган. Бу ўзгариш ноябрь ойининг иккинчи декадасида содир бўлган.

«IMC-CAPITAL» МЧЖ ХК 2022 йил август ойида давлат рўйхатидан ўтказилган корхона бўлиб, устав фонди 212 млрд 750 млн сўмни ташкил этади. Унга 100% улуш билан БААда рўйхатдан ўтган «Berill Holding Company Limited» хорижий корхонаси эгалик қилади.

Шунингдек, «IMC-CAPITAL» МЧЖ ХК «Yagona umumprespublika protsessing markazi» АЖ — «Uzcard»нинг 75% улушига эгалик қилади. 2024 йил 24 феврал ҳолатига актуал бўлган маълумотга кўра, «Uzcard»нинг қолган 25% улушига Акбаров Камрон Анварович эгалик қилган. «Perfectum»нинг 12,5% улуши ҳам айнан Акбаров Камрон Анваровичга ўтган.

«Perfectum»нинг қолган 50 фоизи Иминов Абдумалик Валижоновичга тегишли бўлиб турибди. «Панама архиви»да унинг исми ҳам келтирилган.

«Uzcard»нинг асосий акциядори бўлмиш «IMC-CAPITAL» МЧЖ ХКнинг 100% улуш билан эгаси ҳисибланган «Berill Holding Company Limited» 2023 йил 15 июнда Бирлашган Араб Амирликларида рўйхатдан ўтган. Устав капитали 1000 доллар бўлган компаниянинг раҳбари сифатида Азиз Юсупов келтирилган. «Yagona umumprespublika protsessing markazi» АЖ («Uzcard») кузатув кенгаши аъзолари қаторида Юсупов Азиз Азаматович шахсига дуч келиш мумкин.

Эслатиб ўтиш керак, «InfinBank» нинг асосий акциядори (76%) Маматджанов Фарход Фахритдинович 20 август куни «Perfectum»ни хусусийлаштириб олдик» деб айтган эди.

Очиқ маълумотлардан фойдаланиб, бориш мумкин бўлган нуқтагача келинди.

@xojayinuz

Показано 20 последних публикаций.