ОВҚАТ ТАЙЁРЛОВЧИ ЖУДА ЭҲТИЁТКОР БЎЛИШИ КЕРАК
Бир куни ШАЙХ БАҲОВУДДИН НАКШБАНД (ҚУДДИСА СИРРУҲУ) Пиримиз Бир шаҳарга ташриф буюрдилар. У ердаги муҳлисларидан бири у кишини зиёфатга таклиф қилди.
ШАЙХ НАКШБАНД (ҚУДДИСА СИРРУҲУ) бир муддат таомга назар ташладилар ва шундай дедилар:
"БИЗ БУ ОВҚАТНИ ЕЯ ОЛМАЙМИЗ."
Овқат эгаси:
"ҲАЗРАТ, РИЗҚИМ ҲАЛОЛДИР," — деди.
Шунда ШАЙХ НАКШБАНД (ҚУДДИСА СИРРУҲУ) шундай жавоб бердилар:
"ҲА, БУ ТАОМ ҲАЛОЛ РИЗҚДАН ТАЙЁРЛАНГАН. ЛЕКИН УНИ ПИШИРГАН ОДАМ ҒАЗАБ ҲОЛАТИДА ТАЙЁРЛАГАН. АГАР БИЗ ҲАМ БУ ОВҚАТНИ ЕЙДИГАН БЎЛСАК, БИЗГА ҲАМ ҒАЗАБ ТАЪСИР ҚИЛАДИ. ШУНИНГ УЧУН БИЗ БУ ОВҚАТНИ ЕЯОЛМАЙМИЗ."
Сўнгра қўшимча қилиб дедилар:
"БИРОР ТАОМ ҒАФЛАТ ИЧИДА ЁКИ ҒАЗАБ БИЛАН ТАЙЁРЛАНСА, У БАРАКАСИЗ БЎЛАДИ. ЧУНКИ УНГА НАФС ВА ШАЙТОН АРАЛАШГАН БЎЛАДИ. БУНДАЙ ТАОМНИ ЕГАН ОДАМДА УНИНГ ТАЪСИРИ АЛБАТТА НАМОЁН БЎЛАДИ."
ДЕМАК, ИНСОН ҚАЙСИ ҲОЛАТДА ОВҚАТ ТАЙЁРЛАСА, ЎША ҲОЛАТ ТАОМГА ҲАМ, УНИ ЕГАН КИШИГА ҲАМ ТАЪСИР ҚИЛАДИ. ШУ САБАБЛИ ОШПАЗ ВА ҲАР БИР ОВҚАТ ТАЙЁРЛОВЧИ УЧУН МАСЪУЛИЯТ БОР.
ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШДА АМАЛ ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ОДОБЛАР:
✔ Овқатни муҳаббат ва ихлос билан тайёрлаш;
✔ "Бисмиллаҳ" билан бошлаш;
✔ зикр ва салавот билан давом эттириш;
✔ "Ё Роббим, бу таомдан еганлар Сенинг зикрингда, ибодатингда ва солиҳ амалларда бардавом бўлсин!" — деб ният қилиш.
Агар овқат тайёрлаш вақтида шу амаллар бажарилса, Аллоҳ таолонинг изни билан бу таомни еган инсонларда фойдали сифатлар ҳосил бўлади.
Илоҳий Ишққа Тўла Қалблар Учун
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺
https://t.me/tasavvuf02 🕊