АВТОМАТ ҚУРИЛМАЛАР ОРҚАЛИ САВДО ҚИЛИШ#савдо
❓1539-CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда ўрнатилган автомат қурилмалар орқали савдо қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу савдо тури таотий савдоси (“сотдим” ва “сотиб олдим”, деган сўзлар ишлатилмасдан харидор товарнинг нархини бериши, сотувчи эса товарни топшириши)дир. Ушбу қурилмалар сотувчи томонидан жамоат жойларига ўрнатилади, ичига маҳсулотлар солиниб, қулфлаб қўйилади. Нархлар рўйхати илиб қўйилади. Ким ушбу қурилма ичидаги бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, махсус жойга пул киритади. Қурилма автоматик равишда сўралган маҳсулотни чиқариб беради. Унинг жоизлигига уламолар иттифоқ қилишган. Унда қурилма пулни қабул қилиш ва маҳсулотни топширишда сотувчининг ўрнида бўлади. Харидор маҳсулотнинг пулини қўйганда, қурилма маҳсулотни чиқариб бериши –сотувчининг маҳсулотни беришидир. Шунда савдо таотий битими билан дуруст бўлади ("Фиқҳул буюъ" китоби). Валлоҳ аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube |
Instagram |
Facebook |
Ummalife🔗 Улашинг: @diniysavollar