И Л Т И Ж О
Баъзан ғанимларнинг иғво сўзлари,
Суяк - суягимдан ўтиб кетади.
Унутай дейсану доғли излари,
Дилингни ғаш қилиб нотинч этади.
Дунёни яратган пайтда хожаси,
Ҳаммани нега тенг қилмади экан.
Бировнинг бировга тушар ҳожати,
Бири гул излайди, бошқаси тикан.
Улкан санъатига бўлиб маҳлиё,
Ўзи ҳам томоша қиларми ёҳу?..
Тажриба маскани гўё бу дунё,
Ким малҳам қидирар, ким эса оғу.
Бирининг устидан бири ҳукмрон -
Бўлишни истайди мангу абадга.
Кучли ва кучсизлар орасида жанг -
Боради етгунча токи лаҳадга.
Ўзинг асра бизни турли балодан,
Нур сочсин муҳаббат - меҳр қуёши.
Оламни мунаввар айла зиёдан,
Тўкилмасин сира инсон кўз ёши.
Очилди Қўйсун.
Баъзан ғанимларнинг иғво сўзлари,
Суяк - суягимдан ўтиб кетади.
Унутай дейсану доғли излари,
Дилингни ғаш қилиб нотинч этади.
Дунёни яратган пайтда хожаси,
Ҳаммани нега тенг қилмади экан.
Бировнинг бировга тушар ҳожати,
Бири гул излайди, бошқаси тикан.
Улкан санъатига бўлиб маҳлиё,
Ўзи ҳам томоша қиларми ёҳу?..
Тажриба маскани гўё бу дунё,
Ким малҳам қидирар, ким эса оғу.
Бирининг устидан бири ҳукмрон -
Бўлишни истайди мангу абадга.
Кучли ва кучсизлар орасида жанг -
Боради етгунча токи лаҳадга.
Ўзинг асра бизни турли балодан,
Нур сочсин муҳаббат - меҳр қуёши.
Оламни мунаввар айла зиёдан,
Тўкилмасин сира инсон кўз ёши.
Очилди Қўйсун.