ХИЗРЛИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


маънавий маърифий, янгиликлар, хабарлар, эълонлар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: URGUT IMOM XATIBLIGI
📿 РАЖАБ - ИСТИҒФОР ОЙИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор” (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).


📿أَسْتَغْفِرُ اللهَ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.

📿 أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ”.


📿 أَستغفِرُ اللهَ الَّذي لا إلَهَ إلَّا هو الحيُّ القيُّومُ وأَتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.


📿 رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

💬Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм”.


📿 سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака афуввун кариймун туҳиббул афва фаъфу ъанний”.


📿 أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.


📿 أسْتغفرالله ربي من كلّ ذنبٍ وأتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.


Даврон НУРМУҲАММАД


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


“ОРҚАНГДА АЛЛОҲ ТУРИБДИ, БОЛАМ!”
(Ибратли ҳикоя)

Моҳира хола оилада ҳам ота, ҳам она бўлди. Аммо эрининг йўқлиги барибир билинар, гоҳида ўша йўқликка бор бўйи билан қулагандек сезарди ўзини. Ўғли мактабни битираётиб, “Отам бўлганларида зиёфат қилиб берардилар”, деб ўксиганида юраги бир “зирқ” этганди. Олий ўқув юртига кирганида ҳам, қандайдир байрамларда ҳам бу ҳол сезилиб қоларди. Моҳира хола: “Болам, зиёфат бериш мажбурият эмас. Дунёда қилиниши шарт амаллар бор. Ана ўшалар бажарилмай қолса, ўксисанг арзийди”, дерди.
Ўғли ўқишни битирди. Курсдошларининг кўпи нуфузли жойлардан иш топишди. У эса хомуш эди.
– Ойижон, барибир “орқанг” бўлиши керак экан. Мени ҳам кимдир тавсия этганида, ўтиб кетардим. “Ё заринг, ё зўринг” деганлари рост экан, – деб ҳасрат қилиб қолди бир куни.
– Шунга хафа бўлиб юрибсанми? – деди Моҳира хола ичидаги оғриқни ташига чиқармай.
– Бунақа тушкунлик мусулмон кишига ярашмайди. Бировнинг тоғаси, бировнинг амакиси министр бўлса бордир, аммо сенинг орқангда оламлар Парвардигори, барча министрлару подшолар Эгаси бўлмиш Аллоҳ турибди-ку, болажоним. Тавба қил-а, тавба қил! Худойимнинг сенга ҳам атаган яхшиликлари бор.
Холанинг нафаси бўғилиб, супа четига омонат ўтирди. Бутун қалби, руҳи, жони бир тутам бўлиб, “Ё Аллоҳ!” калимасига қўшилиб кетди. Кўзларидан дувиллаб ёшлар қуйилди. Ўғли қўрқиб:
– Ойижон, нима бўлди сизга?! Келинг, бундай ётақолинг! – деди жавдираб. Моҳира хола тезда ўзига келди.
– Мен намоз ўқиб олай, болам, – деди бирданига бошқача турланиб. Икки ракат шукр, икки ракат ҳожат намози ўқиди. Қўллари дуода экан, кўнгли дарёдай тошди, кўзларидан ирмоқлар қуйилди, юзларини ювди. “Ё Аллоҳ, меҳрибоним Аллоҳ! Ёлғиз Ўзингдан бошқа суянар кимим бор? Ўғлимни Ўзинг истаган йўлингга, яхшилар йўлига бошла, унинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ! Боламнинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!..”
Орадан уч кун ўтди. Ўғли кулиб кириб келди. Тасодифан бўлса, шунчалик бўлар, дея онасига қуйидагиларни сўзлади.
Метро бекатидан чиқиб келаётса, бир одам унга қизиқибди. Маълумотини суриштиргач, бизда ишлашни хоҳлайсизми, эртага танлов бўлади, келинг, деб манзилини айтибди. Эртасига ўғли борди, тестга кирди, 99.3 фоиз балл билан конкурсда биринчиликни олди.
Моҳира хола “Аллоҳга шукр, Аллоҳга шукр!” дея ўрнидан турди, икки ракат шукрона намозини ўқиди.

"Намозда хушуъ" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.Тайёрлади

t.me/xizrli 👈🌺taqdim etadi


Ота онага кўп нарса керак эмас


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум қадрдонлар!
Хайрли ва файзли тонг муборак бўлсин!
Бугунги кунингиз ҳам хайрли баракали бўлиб осойишталик билан ўтсин!
Кун давомида сизларга аъло кайфият тилайман!
Аллоҳ СИЗНИ Ўз паноҳида асрасин!

t.me/xizrli 👈🌺sizlar bilan


Репост из: Қорахабар | Тезкор Хабарлар
Ғафлатда қолманг

🌙Ражаб ойининг 2025 йил учун 3 кунлик рўзаси эртадан бошлаб 13-14-15 январь кунлари тутилади


Энг яқинларга улашинг.
Бу ойда тутиладиган рўзанинг савоби жуда улкандир!

👉🏻 @KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!👇

https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy


Репост из: Қорахабар | Тезкор Хабарлар
Муслим.уз портали эртадан бошлаб 13-14-15 январ кунлари тутиладиган Рaжаб ойи рўзасини ифторлик ва сахарлик вақтларини эълон қилди (Тошкент вақти билан)

Яқинларга юбориб қўямиз
!

👉🏻 @KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!👇

https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Дўланани соғинганлар учун


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўлим огоҳлантирмасдан келади


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Инсонлар кўп нарсаларни бўридан ўрганса бўлади


Репост из: Yaxshi Yomon | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Камтаргина Отам бор эди... 😢

Жуда тасирли...

Канал👉 @YaxshiYomon


И Л Т И Ж О
Баъзан ғанимларнинг иғво сўзлари,
Суяк - суягимдан ўтиб кетади.
Унутай дейсану доғли излари,
Дилингни ғаш қилиб нотинч этади.

Дунёни яратган пайтда хожаси,
Ҳаммани нега тенг қилмади экан.
Бировнинг бировга тушар ҳожати,
Бири гул излайди, бошқаси тикан.

Улкан санъатига бўлиб маҳлиё,
Ўзи ҳам томоша қиларми ёҳу?..
Тажриба маскани гўё бу дунё,
Ким малҳам қидирар, ким эса оғу.

Бирининг устидан бири ҳукмрон -
Бўлишни истайди мангу абадга.
Кучли ва кучсизлар орасида жанг -
Боради етгунча токи лаҳадга.

Ўзинг асра бизни турли балодан,
Нур сочсин муҳаббат - меҳр қуёши.
Оламни мунаввар айла зиёдан,
Тўкилмасин сира инсон кўз ёши.

Очилди Қўйсун.


АГАР БИЛСАНГ
Агар билсанг, кишиларнинг ёмони,
Қочар бошингга иш тушган замони.

Юзинг сарғайтириб, қилма хушомад,
Тополмассан алардан ҳеч омони.

Ёмонлардан қочиб ушбу жаҳонда,
Ҳамиша яхшиларнинг бўл томони.

Хизр деб бил, кишини кимни кўрсанг,
Дилингнинг қолмагай шубҳа гумони.

Очилди тингласанг олимлар сўзин,
Топар қалбинг ҳузуру, муддаони.

Очилди ҚЎЙСУН.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Репост из: СУРАТДАГИ ТАРИХ
Шариат қонунлари бўйича ичкиликбозлик учун жазо. Грозний, Чеченистон. 1996-йил.

🔎 СУРАТДАГИ ТАРИХ


​​ИККИНЧИ ТУРМУШ КЎРПАНИНГ ЯМОҒИМИ...?

Аёлимни севиб уйлангандим. Доим кулиб турадиган, ҳар қандай вазиятда ҳам, менинг кўнглимни кўтаришга уринадиган рафиқам билан муносабатимиз ҳавас қилгулик даражада эди. Уч нафар фарзанд кўрдик. Ота-онамдан алоҳида бўлиб, бошқа уйга кўчиб чиқдик. Икки хонали уй ёнига янги уй қурдираётган кунларимиз эди. Мен ишда эдим. Бир куни уйга келсам, онам ва аёлим жанжаллашишяпти. Ҳайрон бўлдим. Ойим: “Ўғлим, мени десанг, хотининг билан ажрашасан, уйингга келсам, унинг хонасидан уста йигитлардан бири чиқиб келаётган экан”, деди. Бу гапдан кейин бошимга қаттиқ оғриқ кирди. Қўлларим ғазабдан титрай бошлади. Аёлим: “Ойи, у уйига кетмоқчи экан, шу боис пулимни беринглар, кетаман, деди. Мен, эрим келса, ўзи билан гаплашасиз, дегандим. Сиз бутунлай нотўғри тушундингиз”, деди. Мен уста йигит билан алоҳида гаплашдим. У хотиним айтган гапларни такрорлади. Онам эса, йўқ, бу ерда бир гап бор, деб туриб олди. Мен хотинимга ишонардим. Лекин онамнинг гаплари мени шубҳага солди. Ахир, ўртада шайтон бор. Энг ёмони, бу муаммога аниқлик киритгунимча, ойим бу гапларни қариндош-уруғга ҳам тарқатиб юборибди. Энди аёлим билан яшашнинг иложи йўқ эди. У ўзини оқламади, жанжал ҳам қилмади, шунчаки, менга ишонмайсизми, деб сўради, холос. Мен эса, елка қисдим. У, ҳамманинг нима дейиши менга аҳамиятсиз, лекин мен ўзимга ишонмайдиган одам билан яшолмайман, деди-ю кетди. Мен эса, аросатда қолдим. Ойим орадан ярим йил ўтар-ўтмас, бир ойгина турмуш қурган аёлга мени уйлантириб қўйди. Инсоф билан айтганда, ўша аёлда бир оилани бахтли қилиш учун етарли ҳамма сифатлар бор эди. Чаққон, пазанда, муомалали. Лекин минг қилса ҳам, уни биринчи аёлимга ўхшатолмадим. Ҳар бир ҳаракати менинг жаҳлимни чиқарарди. У менга ёқишга урингани сари асабийлашардим. Онам менга, уям бировнинг боласи, яхши гапир, деб қайта-қайта тайинласа-да, муносабатим кундан-кун совуқлашиб бораверди. Уйга келгим келмас, ундан биринчи хотинимга ўхшаш белгиларни тополмай сиқилиб кетаверардим. Орадан бир йил ўтди. Охири ўзим унинг жавобини бердим. Балки бошқа одам билан бахтли бўларсан, мендан рози бўл, деб хайрлашдим. Ойим яна мени уйлантириш тараддудига тушди. Ҳар куни ҳар хил қиз ҳақида гапиради. Бошқага уйланиб, униям бахтсиз қилсамчи, деб ойимга рад жавобини беравердим. Барибир ойим айтганидан қолмади. Энди турмушга чиқмаган қизга уйландим. Ёш, кўркамгина. Бироқ барибир, бу қиз ҳам кўнглимга сира ўтирмади. Қандайдир камгапми, хаёлпарастми?! Ўзимнинг Лобарим эса, кўнглимдагини дарров сезарди. Унинг кулгусини ҳам, жаҳлини ҳам бирам соғинардимки, асти қўяверасиз. Вақти-соати билан ўтиб кетади, бунисига ўрганиб қоласан, деб ойим мени юпатгани билан, ўзини ҳам, мени ҳам алдаётганлигини сезарди. Бу турмушим ҳам ўхшамади. Ҳеч нарса менда бу аёлга нисбатан илиқ туйғулар уйғота олмади. Балки ўзим ҳаммадан Лобарни излаганим учун шундай бўлгандир. Орадан бир ярим йил ўтиб, бу аёл билан ҳам ажрашдим. Шу ўртада битта фарзандли бўлганим қолди. Яқинларим, бунча иродасизсан, шунчалик ҳам бўласанми, ҳамма хотин ҳам шунақа бўлади-да, яшайвермайсанми, деб мени койишгани койишган. Мен эса, “иккинчи турмуш — кўрпанинг ямоғи” деган гапнинг мағзини тушуниб етдим. Ҳатто, сиз энг ёмон деган биринчи жуфтингиз ҳам, ишонинг, кейинги ўнтасидан яхшироқ бўларкан. Балки биринчи турмушда туйғулар ҳам, ҳаяжон-у камчиликлар ҳам илк марта бўлгани учун ёдимизда абадий қолар. Яна ким билади, дейсиз?..

Ўқинг... Фақат йиғламанг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эй инсон! Нега ухлайсан тур хеч булмаса шундей балолардан, саклагани учун бир мукаммал тахорат олиб Оллохга шукур кил бехисоб шукр шундей тинч юртда демаймизми? уйимиздан сув тулиб турса ёки ер кимирласа кандей ибодат киламиз айтинг.




Репост из: ХИЗРЛИ
ХОТИРЖАМЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИК СИЗНИ ТАРК ЭТМАСИН !

t.me/xizrli 👈

Показано 20 последних публикаций.