УСТУННИНГ ЙИҒЛАШИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир аёл келди ва: «Ё Расулуллоҳ! Ўтиришингиз учун бирон нарса ясатиб берайми? Дурадгор хизматчим бор», деди. Пайғамбар алайҳиссалом рад этмадилар. Аёл хурсанд бўлиб, тезда бир минбар ясатиб берди. Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша минбарга чиқиб ўтирдилар. Шу чоққача хурмо дарахтидан бўлган бир устунга суяган ҳолда хутба қилар эдилар. Энди минбарга ўтириб, устундан узоқ бўлган пайтлари устундан инграган овоз чиқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнига келиб қучдилар. Устун ёш бола йиғлаганга ўхшаб овоз чиқарарди. Қачонки, у зотнинг қўллари текканидан кейин йиғидан тўхтади.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.