Намозда саломдан аввал биргина дуо айтиш керакми?
❓Савол: Намознинг охирги қаъдасида саломдан аввал бир нечта дуо қилса бўладими ёки фақат биргина дуо билан кифояланиш керакми?
📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намознинг охирги қаъдасида одатда одамлардан сўралмайдиган, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган дуоларни биттадан ортиқ ўқишнинг зиёни йўқ.
“Намозни охирги қаъдасида Қуръони карим лафзларига ва ҳадиси шарифларда келган дуоларга ўхшаган хоҳлаган нарсасини дуо қилиб сўрайди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ушбу сўзлари бунга далолат қилади: «Набий алайҳиссалом Ибни Масъудга айтдилар: “Сўнгра ўзингизга энг гўзал ва ажойиб туюлган дуоларни ихтиёр қилинг”. Инсонларнинг сўзига ўхшаган лафзлар билан дуо қилмайди» (“Ал-Иноя шарҳул-Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.