Азиз ва мунис онахонлар ва дилбар опа-сингиллар соҳамизнинг барча мухтарама аёллари ҳамда гўзал қизлари! Барчангизга нафис баҳор, муҳаббат, гўзаллик, латофат ва меҳр рамзи бўлган 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!
Ҳар қайси оилани оила қиладиган, унга файзу тароват берадиганлар ҳам қалби баҳорга ошуфта бўлган аёлларимиздир.
Юрагида чексиз саҳоват туйғуси жўш урган саодат соҳибаларининг қўллари мўъжизалар яратишга қодир.
Дўстлик, меҳр-оқибат, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш ҳам мўътабар она тимсолида шаклланади.
Ҳурматли ҳамкасблар! Азиз аёллар! Сизларни Халқаро хотин-қизлар куни билан яна бир бор табриклаб, сизларга оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон, доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлишингизни тилаймиз. Оилавий хотиржамлик, хонадонларингизни тинчлик, файзу барака ҳеч қачон тарк этмасин.
Ҳурмат ва эҳтиром ила Врачи Узбекистана жамоаси!💐💐💐