Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди аҳолиси дори учун энг кўп пул сарфлаши маълум бўлди
Ўзбекистон ҳудудларида дори воситаларига қанча сарфланади? Солиқ қўмитаси бу бўйича таҳлилни эълон қилди.
Унга кўра, республика бўйича 8 575 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 941 та онлайн-НКТ мавжуд. 2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори воситаларига жами 19,7 трлн сўмдан ортиқ, шундан 15,7 трлн сўмдан кўпроғи импорт препаратлар ҳамда салкам 4 трлн сўм маҳаллий ишлаб чиқарилган препаратларга сарфлаган.
Аҳоли жон бошига нисбатан тўғри келадиган энг юқори харажатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
- Тошкент шаҳрида – 1,7 млн сўм;
- Бухоро вилоятида – 746 минг сўм;
- Самарқанд вилоятида – 660,7 минг сўм.
Энг кам харажатлар:
- Қашқадарё вилоятида – 308,9 минг сўм;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 302,3 минг сўм;
- Сурхондарё вилоятида – 289,5 минг сўм.
Умуман ўтган йилда дори воситалари учун энг катта харажатлар:
- Тошкент шаҳри - 5 трлн сўм;
- Самарқанд вилоятида - 2,6 трлн сўм;
- Фарғона вилоятида - 1,5 трлн сўм.
Пойтахт кўрсаткичлари йирик тиббиёт муассасаларининг айнан ушбу ҳудудда жойлашгани ҳисобига шаклланган.
Республика ҳудудлари кесимида энг кам харажатлар қуйидагиларга тўғри келмоқда:
- Жиззах - 536 млрд сўм;
- Навоий - 490 млрд сўм;
- Сирдарё - 442,5 млрд сўм.
Бундай ахборотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида нафақат вилоятлар, балки ҳар бир туман ва маҳалла кесимида шаклланади.
Фискал чеклар маълумотлари таҳлилига кўра, энг кўп маблағ қуйидаги касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган:
- юрак-қон томир касалликлари;
- инфекцион касалликлар;
- оғриқ қолдирувчи воситалар;
- асаб тизими касалликлари;
- ошқозон-ичак касалликлари.
Манба: daryo.uz
👉Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!