Олимпия чемпионлари учун берилган мукофот пуллари солиқдан озод қилинадими?
Олимпиадада олтин медаль қўлга киритган спортчиларга 200 минг доллар миқдорида пул мукофоти, уй ва автомобиль совға қилинди. Хўш, ушбу мукофот пулларидан солиқ тўланадими?
Хулоса:
Олимпиадада ғолиб бўлган спортчиларга давлат томонидан берилган пул мукофоти солиқдан озод этилади. Яъни, спортчилар ушбу мукофот пулларидан даромад солиғи тўлашмайди.
Олимпиадада олтин медаль қўлга киритган спортчиларга 200 минг доллар миқдорида пул мукофоти, уй ва автомобиль совға қилинди. Хўш, ушбу мукофот пулларидан солиқ тўланадими?
Солиқ кодекси талаблари
Одатда, меҳнат шартномаси асосида ишловчи ҳар бир фуқаро ўз фаолияти давомида мукофот пулларини олиши мумкин. Солиқ кодексининг 372-моддасига кўра, бу мукофот пуллари рағбатлантириш тўловлари сирасига киради ва даромад солиғига тортилади.
Бироқ Солиқ кодексининг 378-моддасида солиқ солинмайдиган даромадлар рўйхати келтирилган. Мазкур модданинг 6-бандида халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларга берилган бир марталик пул мукофотлари даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.
Хулоса:
Олимпиадада ғолиб бўлган спортчиларга давлат томонидан берилган пул мукофоти солиқдан озод этилади. Яъни, спортчилар ушбу мукофот пулларидан даромад солиғи тўлашмайди.