⚖️ Ҳар бир фуқаронинг меҳнат ҳуқуқи тенг ҳимоя қилинади!
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Меҳнат кодексига мувофиқ, ҳар бир фуқаро меҳнат ҳуқуқларига эга ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эга. Бу Меҳнат кодексининг 4-моддаси 1-қисмида белгиланган.
⚖️ Агар сиз ўзингизни меҳнат соҳасида камситилган деб ҳисобласангиз, қонуний тартибда ҳимояга эга:
✅ Тегишли давлат органига мурожаат қилиб, камситишни бартараф этиш ва моддий-маънавий зарарни қоплашни талаб қилишингиз мумкин.
✅ Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, касаба уюшмалари, Бош прокуратура ёки унга бўйсунувчи ҳудудий прокуратураларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.
📜
📩 Агар сиз меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаётганини сезсангиз, қонун доирасида ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг! Бизни кузатишда давом этинг.
@verumlf_uz

🚫 Ҳеч ким жинси, ёши, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, диний эътиқоди ёки бошқа меҳнат фаолиятига алоқадор бўлмаган сабабларга кўра камситилиши мумкин эмас. Агар шундай ҳолат юз берса, бу камситиш (дискриминация) ҳисобланади.
⚖️ Агар сиз ўзингизни меҳнат соҳасида камситилган деб ҳисобласангиз, қонуний тартибда ҳимояга эга:
✅ Тегишли давлат органига мурожаат қилиб, камситишни бартараф этиш ва моддий-маънавий зарарни қоплашни талаб қилишингиз мумкин.
✅ Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, касаба уюшмалари, Бош прокуратура ёки унга бўйсунувчи ҳудудий прокуратураларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.
📜
Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг «Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишлар тўғрисида»ги 111-сон Конвенциясини (1985 й.) ратификация қилган. Бу эса, мамлакатда меҳнат ҳуқуқларини халқаро стандартларга мувофиқ ҳимоя қилишни кафолатлайди.