Репост из: Shifokor va hayot
ЯКУН ВА РЕЖАЛАР
Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилояти филиалининг 2024 йилдаги фаолияти якунлари, галдаги вазифалар ва жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Уни филиал директори Адҳамжон Ирисбоев очди ва олиб борди.
Туман (шаҳар) станциялари билан ишлаш ва ТТЁ хизмати сифатини назорат қилиш бўйича директор ўринбосари Санжарбек Турдиевнинг ҳисоботида таъкидланганидек, Президентимизнинг “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ - 283-сонли қарори филиалнинг тараққиёт сари дадил одимлар ташлашига асос бўлди. 1 та станция, 15 та шахобча ва 129 та постларда фаолият олиб бораётган 234 та тез тиббий ёрдам бригадалари вилоятимизнинг 3 миллион 66 минг нафардан ортиқ аҳолисига кўрсатилаётган хизмат сифатини тубдан яхшилашга интилмоқда. Хусусан, 1 миллион 205 минг 380 та чақирув амалга оширилганининг ўзи ҳам жамоа фидойилигини акс эттириб турибди.
Бу борада санитар автомашиналар замонавий русумдагилари ҳисобига 241 тага етказилгани, “Калл-марказ” жорий қилингани, унда кунига яқин 7000 мурожаат қабул қилинаётгани ва 3500 тагача чақириқлар расмийлаштирилаётгани тез тиббий ёрдам суръат ва сифатини яхшилаш омили бўляпти. Давлатобод, Янги Наманган, Поп, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон туманларида фельдшерлик бригадалари янги штатлари ташкил этилди. Бу билан чақирувлар юкламасини анча камайтиришга эришилди.
Нотиқ, айниқса, филиал тизимида коррупцияга қарши кураш қатъият билан олиб борилаётганига эътибор қаратди. Шу боис манфаатлар тўқнашуви ҳолати юз бермади. Ҳалоллик, масъулият ҳисси, вазифага виждонан ёндошув устувор тамойилга айланди.
Маърузачи 2025 йил мақсад ва вазифаларига тўхталиб, тез тиббий ёрдам бригадалари масофавий диагнсотика учун сим картали Юкард-100 портатив ЭКГ каби зарур воситалар билан таъминланишини маълум қилди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан “Call-markaz” учун ихтисослаштирилган замонавий бино қурилиши кўзда тутилган.
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХ бошқармаси бошлиғи подполковник Мансуржон Ғозиев махсус сиренали автотранспорт ҳайдовчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўз юритиб, РТТЁМ НФ ҳайдовчиларининг шошилинч равишдаги ҳаракатлари учун хавфсизлик чоралари кўриш ҳамиша диққат марказида эканлиги, аммо айрим руль бошқарувчилари яратилган имкониятларни суйиистеъмол қилиш, масъулиятлик оқибатида қўпол қоидабузишларга йўл қўяётганликларини таъкидлади. Бундайлар қоидабузарлик чақирув вазиятидан бошқа вақтда содир этилган тақдирда жарималар ўзларидан ундурилишини, бахтсиз ҳодисага сабаб бўлса, жазога тортилишини уқтирди.
Филиал касаба уюшма қўмитаси раиси Акрамжон Жумабоев эса соҳа бўйича бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим этди. Музокарада сўзга чиққанлар меҳнат муҳофазаси, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий, санатория ва дам олиш уйлари, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма ажратиш, моддий ёрдам каби масалаларга оид 1950 мурожаат ижобий хал қилингани, жамоа шартномаси асосида иш берувчи ва КУҚ томонидан мунтазам моддий ва маънавий қўллаб-қувватланганликларини эътироф этиб, шартнома ижросини қониқарли деб топдилар.
Кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
М.ОБИЛОВ.