Юқори технологияли жарроҳлик амалиёти сабаб, ҳам онани, ҳам болани ҳаёти сақлаб қолиндиМаълумки, мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “
Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-296-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича мамлакатимизда катта ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу қарор асосида олис ҳудудларда тиббий ёрдамни мақсадли йўналтириш тизимини юқори даражада ташкил этиш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг самарадорлигини ошириш, амбулатор ёрдамни янада яхшилаш, шошилинч ва ихтисослашган тиббий ёрдамни ривожлантириш, тиббий генетика ҳамда замонавий скрининг дастурларини жорий этиш талаб этилмоқда.
Бугунги кунда республика Ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг 14 та ҳудудий филиали фаолият кўрсатмоқда. Марказ ўз ичига туманлараро перинатал марказлар, туғруқ комплекслари, скрининг ва репродуктив саломатлик марказларини жамлаган бўлиб, уларда амалга оширилаётган ишлар хавфсиз оналикни таъминлаш имконини бермоқда.
Бугунги кунда республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан бир нечта мураккаб технологик операциялар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, ушбу нечта мураккаб технологик амалиётлар республикамизнинг чекка ҳудудларида ўтказилаётганлиги аҳолига, айниқса, ҳомиладор аёлларга катта қулайлик туғдирмоқда. Эндиликда улар пойтахтга боришмайди, вилоятдаги тажрибали шифокорлар (акушер-гинекологлар) га мурожаат қилишади ва шу ҳудудларнинг ўзида мураккаб операциялар амалга оширилади.
Яқинда республика Ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалида республика Ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг етук мутахассислари томонидан мураккаб технологик амалиётлар ўтказилди, бошқача қилиб айтганда маҳорат дарслари олиб борилди. Дастлаб пойтахтдан келган ҳамда марказ филиалида фаолият олиб бораётган шифокорлар соғлигида муаммоси бор ҳамда ҳомиладорлик бирмунча оғир кечаётган аёлларни яна бир карра текширувдан ўтказиб, улар билан суҳбатлашишди.
Ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази акушер-гинекологи тиббиёт фанлари номзоди Зулфия Шамсиева ҳамда марказ шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Ўзгенбой Раҳмоновлар ҳамда республика Ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти филиалининг тажрибали акушер-гинеколог Ҳанифа Содиқова (раҳбари) ҳамда Руқия Акмирзаевалар мураккаб технологик операцияларни амалга оширдилар. Тўғрироғи бундай жарроҳлик амалиётларини ўтказган шифокорларни ўлим ва ҳаёт ўртасида турган аёлнинг нажоткори деб атасак тўғри бўлади. Нотўғри қилинган бир сониялик ҳаракат ёки лаҳзалик иккиланиш туфайли она ё гўдакни, ёки ҳар иккисини ҳам йўқотиб қўйиш мумкин эди.
Лекин нажоткор қўллар ҳар икки инсонга ҳам ҳаёт бағишладилар. Шунингдек, реанимация бўлими шифокорлари (анастизиологлар) ҳам бу жараёнда жуда ҳушёрлик билан ҳаракат қилдилар. Жумладан. 35 ёшли она ( унда 4 ку
Жумладан. 4-фарзандига ҳомиладор бўлган 35 ёшли она (у олдин 3 марта кисерева амалиётини бошидан кечирган, бу 4-си) нинг операцияси жуда қийин кечди.
--
Муҳтарам Президентимизнинг мураккаб технологик амалиётларни республикамизнинг чекка ҳудудларида ўтказиш зарурлиги борасида биз шифокорларнинг олдимизга қўйган вазифалари асосида Сирдарё вилоятига ташриф буюрдик, —
деди Зулфия Шамсиева.—
Бугун бир нечта мураккаб операцияларни амалга оширдик. Жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди, она ва гўдакларнинг соғлиги жойида, уларга жонлантириш бўлимларида керакли муолажалар қилинмоқда.📲Telegram |
facebook|
Facebook