🟦🟦🟦
Маҳаллий дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди
Маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш ва аҳолини сифатли маҳаллий дори воситалари билан таъминлаш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида навбатдаги онлайн йиғилиш ўтказилди.
Унда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари эҳтиёжини аниқлаш бўлими бошлиғи Мирзоҳиджон Қодиров, Марказ директори Алишер Темиров, директор ўринбосари Нозим Бердиев, шунингдек, ҳудудий филиаллар раҳбарлари ва масъул лаборатория мудирлари иштирок этди.
Йиғилишда маҳаллий дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини оптималлаштириш, марказнинг ҳудудий лабораторияларда иш самарадорлигини ошириш масалалари таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш ҳамда лаборатория таҳлилларини халқаро талаблар асосида такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube