⭕️⭕️⭕️
Мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сотаётган дорихона лицензияси бекор қилинди
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 6 мавзеси, 60-уй манзилида жойлашган "Getpharm" МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.
Тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сақлаётган ва реализация қилаётган "Getpharm" МЧЖнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ҳамда "Getpharm" МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2023 йил 21 сентябрда берилган 133331-сонли лицензия бекор қилинди.