🔴 🟦🟦🟦
Ҳурматли фармацевтика соҳаси ходимлари! Азиз ҳамкасблар!
Аввало, барчангизни кириб келаётган Янги — 2025 йил билан чин юракдан қутлайман!
Тарихга айланиб бораётган 2024 йилда юртдошларимизни арзон ва сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан тўлақонли таъминланишини ва дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифати, самарадорлиги ва уларнинг безарарлигини таъминлашга қаратилган ҳамда ходимлар малакасини ошириш, марказ фаолиятига халқаро стандартларни жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий қилишга эришдик. Бугунги кунда қатор халқаро ташкилотлар ва компаниялар билан самарали алоқалар ўрнатилди.
Хусусан, Марказимиз Фармацевтика маҳсулотларига қўйиладиган техник талабларни уйғунлаштириш бўйича халқаро кенгаш Ассамблеяси (ICH) нинг кузатувчиси бўлиши, Халқаро фармацевтика регуляторлари дастури (IPRP) ва Глобал уйғунлаштириш ишчи гуруҳи (GHWP)га аъзо бўлиши бу жуда муҳим ва стратегик қадам бўлди.
Таъкидлаш жоиз, эришилган натижалар ташкилотимизнинг глобал стандартларга мос ишлашини таъминлаб, юртимизда дори воситаларининг сифатини ва хавфсизлигини оширишга, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларимизни халқаро бозорларда рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.
ICH, IPRP ва GHWP каби нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлик марказнинг халқаро фармацевтика соҳасидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга, ҳамда мамлакатимизнинг фармацевтика соҳасидаги ривожланишини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Дилларимиз пок ва эзгу ниятларга тўлиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда яна бир бор барчангизни Янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этиб, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, ўзингиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик ҳамда узоқ умр тилайман!
Янги йилнинг қадами қутлуғ келсин!
Алишер Темиров,
Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази директори
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube