✏️✏️✏️
Сибутрамин дори воситаси кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди
Унга мувофиқ, сибутрамин, шунингдек, ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган унинг структуравий аналоглари алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланиб, улар 2025 йил 1 январдан фақат гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали улгуржи ва чакана реализация қилинади (сотилади).
Эслатиб ўтамиз, кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, шунингдек, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчилигимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 632-сон қарори билан Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига (рўйхат рақами 818-сон, 27.09.2019 й.) ўзгартириш киритилди.