Ўзбекистон фармакопеясини халқаро стандартларга уйғунлаштиришда USP билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, ф.ф.д профессор Х. Жалилов, амалий ташриф билан юртимизда бўлиб турган USPʼнинг Яқин Шарқ ва Африка худуди Тартибга солиш масалалари ва давлат сиёсати бўйича минтақавий раҳбари Закия Ал-Курди билан учрашди.
Маълумот учун, Марказнинг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими томонидан USP 47-NF-42 (USP 2024) фармакопея мақолаларига мувофиқ, миллий фармакопея монографияларини уйғунлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.
Айни кунларда Миллий фармакопеяни USP'га уйғунлаштириш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Унда келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар, хусусан, сифат стандартларини ишлаб чиқиш ва уйғунлаштириш, АҚШ Фармакопеясидан онлайн фойдаланиш, USP Education платформасига уланиш, соҳада кадрлар малакасини ошириш ҳамда бошқа йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва замонавий технологияларни соҳа амалиётига жорий этиш мақсадларига эришишда техник ва ресурслар жиҳатидан қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.
Маълумот учун, Марказнинг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими томонидан USP 47-NF-42 (USP 2024) фармакопея мақолаларига мувофиқ, миллий фармакопея монографияларини уйғунлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишда USP’нинг 31 та фармакопея монографияси ишлаб чиқилиб, давлат тилида тайёрланди ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 6 августдаги 258-сонли буйруғи билан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилдига иловалар сифатида қабул қилинди ҳамда тегишли экспертизадан ўтказилди.