🇷🇺Миграция агентлиги салоҳиятли иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтиришда давом этади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Россиянинг яна 3 та йирик иш берувчи компания вакиллари билан учрашув ўтказди.
Хусусан, мулоқотда “Профрезерв” компаниялар гуруҳининг Красноярскдаги қурилиш объектларида 2 500 нафар ишчига талаб борлиги айтилди. Бугунги кунда компанияда 800 нафардан ортиқ ўзбекистонлик фаолият олиб бормоқда.
“Legalons” аутсорсинг компанияси билан эса Агентлик кўмагида 2025 йилнинг бошида омборхона, қадоқлаш, етказиб бериш ва савдо-сотиқ каби малака талаб қилмайдиган йўналишларда 600 нафар юртдошимизни иш билан таъминлашга келишилди. Ҳозирда 200 дан ортиқ фуқароларимиз бу компанияда муносиб меҳнат шароитларида яхши даромад топмоқда.
"Rencons Heavy Industries" вакили ҳам 3 567 нафар Ўзбекистон фуқароси уларда меҳнат қилаётгани ва яна қурилиш соҳасига 2 500 нафар мутахассисга эҳтиёж борлигини билдирди.
Шунингдек, ҳар бир иш берувчи ўзларидаги иш ўринлари, яшаш ва ишлаш шароитларини тақдимотини ўтказди.
Учрашув якунида, таклиф этилаётган иш ўринларида фаолият олиб бориш истагини билдирган юртдошларимизни иш берувчилар талаблари асосида тайёрлаш ва узоқ муддатли ҳамкорлик лойиҳаларини тузишга келишилди.
@uzmigration