Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Маджид Тахиров Шайхонтоҳур туманидаги “Лабзак” ва “Жангоҳ” маҳаллалар еттилиги ва ҳудудда яшовчи фуқаролар билан учрашди. Депутат “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳасини мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, аҳоли муаммолари, ҳудуд ободлиги масалалари, аҳоли бандлиги, тадбиркорликни ривожлантириш каби долзарб масалалар кўриб чиқилди. Учрашув жараёнида кўриб чиқилган масалалар юзасидан фуқаролар ўз фикрларини билдириб ва таклифлар беришди ҳамда муаммоли масалаларни хал этиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилди. Бир қанча муаммоли масалалар ўз ечимини топди. Тадбир сўнгида депутат учрашув бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.