O'zLiDeP - Toshkent shahar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


☎️Tel: +998 71 281-42-05
Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Toshkent shahar Kengashining rasmiy kanali.
Ijtimoiy tarmoqlar:
Facebook:https://www.facebook.com/share/1HWH6vtbsQ
Website: www.uzlidep.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций






Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Учтепа туманидаги ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишишди

Жорий йилнинг 28 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дурбек Ахмедов ва Умид Якубходжаев Учтепа туманидаги 74 ва 283-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюришди. Амалга оширилган қурилиш ишлари билан танишиб, педагог ходимлар ва ёшлар билан мулоқот қилишди. Депутатлар томонидан мамлакатимизда ҳозирги даврда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг бориши, ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий - иқтисодий ҳаётдаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот беришди. Депутатлар томонидан таълим сифати, ёш кадрларнинг соҳага кириб келиши, бўш иш ўринларининг тўлдирилиши, ўқитувчиларга устама ҳақ тўлаш масалалари, моддий техник базаси, компьютер ҳоналарининг жиҳозлаш масалалари ўрганилди. Депутатларни Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Хамитова Галина Геннадевна кутиб олиб ҳамроҳлик қилди. Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўз фикрларини билдириб ва таклифлар беришди. Учрашувда муаммоли масалаларни хал этиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилди. Бир қанча муаммоли масалалар ўз ечимини топди. Тадбир сўнгида депутатлар учрашув бўйича ўз тавсияларини бериб ўтишди.


Репост из: UzA | Расмий канал
Экспортчиларга айланма маблағ билан ёрдам бериш мақсадида 100 миллион доллар ажратилади

Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/683455

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Репост из: UzA | Расмий канал
Шахмат: Кеймер – Абдусатторов “дуэли”да ўтган йилги натижа такрорланадими?

Бугун, 31 январь куни Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “Tata Steel Chess-2025” турнирининг 11-тур баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур турда “Мастерс” гуруҳида 7 очко билан 2-ўринда бораётган Нодирбек Абдусатторов қора доналарда германиялик Винсент Кеймер билан рўбарў келади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/683435

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Репост из: ALFRAGANUS UNIVERSITY
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 DEPUTATLAR BILAN UCHRASHUV

🟤Alfraganus universitetida "O‘zbekiston – 2030" strategiyasini "Atrof-muhitni asrash va yashil iqtisodiyot" yilida amalga oshirish bo‘yicha Davlat dasturini yoshlarga yetkazish maqsadida O’zbekiston Liberal demokratik partiyasidan saylangan Oliy Majlis deputatlari va yoshlar uchrashuvi tashkil etildi.

🟤Uchrashuvda Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputatlari Ravshan Fazilov, Erkin Zaxidov, Sevara Ubaydullayevalar, shuningdek O’zLiDeP Markaziy Kengashidan vakillar ishtirok etdilar.

🟤Uchrashuv savol-javoblarga boy, interaktiv, qizg’in shaklda tashkil etilib, talaba yoshlar deputatlarga o’zlarini qiziqtirgan barcha savollarini berdilar. Davlat dasturi va uning mohiyati haqida qiziqarli va foydali ma’ruzalar qilindi.

😁 AFU | Telegram


ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар муоммоларини ўрганиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Алфраганус университети билан ҳамкорликда “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастурини ёшларга етказиш мақсадида “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Фазилов Равшан Абдулхайевич, раис ўринбосари Кумушев Санжарбек Жасур ўғли, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Захидов Эркин Агзамович, Убайдуллаева Севара Абдуллаевна, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши бўлим мудири Таджиева Дилноза Баходировна, партия фаоллари, Алфраганус унверситети ректори, География фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Махмудов Мухаммадисмоил Мухитдинович, талаба ёшлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиқганлар қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтишди. Жумладан, Давлат дастурида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилганлиги, мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари сифатида қатор вазифалар ўрин олганлиги таъкидлаб ўтилди. Дастурда 295 та амалий тадбир ва 87 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда 2025 йил учун мақсадли кўрсаткичларга эришиш белгиланган. Сўзга чиқган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Фазилов Равшан Абдулхайевич қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: Жумладан,
Дастурнинг асосий мақсадлари:
• 2025 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиш суръатини 5,5–6,0% даражасида таъминлаш.
• камбағаллик даражасини камайтириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш.
• Экологик вазиятни яхшилаш ва “яшил” иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш.
Асосий йўналишлар ва тадбирлар:
1. Иқтисодий ривожланиш ва либераллаштириш:
• Бизнес муҳитини яхшилаш ва инвестицияларни жалб қилишга қаратилган ислоҳотларни давом эттириш.
• Ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш.
• Инфратузилма ва транспорт тизимини ривожлантириш.
2. Ижтимоий соҳа ва ҳаёт сифати:
• Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини яхшилаш.
• Кам таъминланган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш.
• Маданият, спорт ва туризмни ривожлантириш.
3. Экология ва “яшил” иқтисодиёт:
• 2025 йилнинг 1 апрелидан бошлаб чиқиндиларни утилизация қилиш ҳамда қуёш ва шамол энергия манбалари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил тарифлар”ни жорий этиш.
• Самарқанд ва Фарғона вилоятларида “яшил” саноат зоналарини ташкил этиш.
• “Яшил макон” ва “Менинг боғим” лойиҳалари доирасида 200 миллион дарахт ва буталар ниҳолларини экиш.
4. Давлат бошқаруви ва ҳуқуқий тизим:
• Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш.
• Қонун устуворлиги ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш.
• Давлат органларида рақамлаштиришни ривожлантириш.
5. Хавфсизлик ва ташқи сиёсат:
• Миллий хавфсизлик ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш.
• Ташқи сиёсий фаолликни кучайтириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ёшларга тушунчалар бериб ўтди. Тадбир кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.





Показано 9 последних публикаций.