75-Тошкент шаҳар сайлов округи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Равшан Фазилов томонидан Юнусобод тумани “Беғубор” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Қўшановнинг шу йил 4 декабр куни ҳамда фуқаро М.Абдусагатованинг 16 декабр куни депутат қабулига келиб қилишган турли мавзудаги мурожаатларини жойига чиқиб ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 18 декабр куни Юнусобод тумани, “Беғубор” МФЙга ташриф буюрилди. Ташриф жараёнида маҳалла раиси билан суҳбат ўтказилиб, ушбу фуқароларнинг муаммолари ва уларнинг ечими юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди, тегишли кўрсатмалар берилди. Шу ўринда, маҳалла еттилиги билан ҳам суҳбат ўтказилиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишилди ҳамда еттилик аъзоларига давлатимиз раҳбарининг шу йил 18-20 ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида сўзлаган нутқларининг мазмун-моҳияти етказилди ва ҳурматли Президентимиз томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг маҳаллалардаги ижросини таъминлаш ва аҳоли турмуш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланди.