“Шергирон” маҳалласидаги сайёр қабул ўз самарасини берди
🔰Сўнги йилларда мамлакатимизда аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва ҳал этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, раҳбарларнинг ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиши фуқароларнинг мушкилини янада осонлаштирмоқда.
✅Бухоро туманининг “Шергирон” МФЙ да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Жабборов, туман ҳокими А.Очилов ҳамда сектор раҳбарлари, ҳокимлик ва туман ташкилотлари вакиллари, фуқаролар иштирокида ўтказилган сайёр қабул ҳам айни мақсадларга қаратилди.
📌Қабул давомида фуқаролардан маҳаллада қўшимча банкомат ўрнатиш, ички ариқларни таъмирлаш, кадастр ва уй-жой масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.
📄 Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди. Айрим муаммолар юзасидан амалдаги ҳуқуқий ҳужжатлар асосида маслаҳат ва тегишли тавсиялар берилди.
✅Муддат талаб этадиган масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича мутасаддилар зиммасига бир қатор вазифалар юкланди.