ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ТОМОНИДАН НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Балиқчи туман Кенгашининг 2025 йилга мўлжалланган иш режасига асосан, «Кучли вакиллик ҳокимияти — мамлакатни демократик ривожлантиришнинг кафолати» лойиҳаси доирасида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигига эришиш бўйича қилинган ишлар, ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, энг аввало, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, куз-қиш мавсуми учун озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари яратилганлиги ҳолати бўйича жамоатчилик назорат тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирда “Балиқчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ даги ҳолат атрофлича ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги “2024-2025 йиллар қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, шунингдек, шу асосда маҳаллий ҳокимият томонидан чиқарилган қарорлар раҳбарлик ва ижро учун қабул қилиниб,
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини заҳирага жамғариш бўйича белгиланган ишлар амалга оширилган.Бозор ҳудудларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилувчи ЯТТ лар Шералиев Муҳаммаджон, Боймирзаев Комилжон, Мирзаев Сардорбеклар томонидан заҳиралар жамғарилган. Жамият томонидан жами 600 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳираси мавжуд. Бозор ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда аҳолининг барча қатламлари соғлом ва фаол ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўрилаётганлиги назорат қилинди.