ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбирколикни қўллаб қувватлаш бўлими томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 2025 йил “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича "Давлат дастури лойиҳаси ЎзЛиДеП ёшларининг нигоҳида" мавзусида учрашув ташкил этилди.
Андижон Давлат Педагогика институтида ташкил этилган учрашув том маънода очиқ ва самимий мулоқотга айланиб кетди. Учрашувда партия Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудири Шуҳратбек Бозоров сўз олиб, ЎзЛиДеП ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш йўналишларида тизимли ишлар олиб борилганини эътироф этди ва ёшларни ҳунар ва замонавий касбларга, хорижий тилларга ўқитиш, маънавиятини юксалтириш, китобхонлигини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда “IT” соҳаси ва спортга кенг жалб этиш борасида пухта ишланган режаларни амалга оширилиши хусусида асосли мисоллар билан тушунчалар бериб ўтди.
Шунингдек, ЎзЛиДеП ёшларининг Давлат дастури лойиҳасига муносабати ҳам тингланди. Ёшлар партиянинг ушбу дастурнинг ишлаб чиқилишидаги фаол иштирокини алоҳида эътироф этиб, ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришди.
Очиқ мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф-ташаббуслар, муаммолар тингланди. Ўзларини қизиқтирган саволларига мутасаддилардан етарли жавоблар олишди.
https://t.me/uzlidepandijon