O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Rasmiy sayt: www.kasaba.uz
Kasaba uyushmalari faoliyati yuzasidan "1092" ishonch telefoniga yoki Telegram orqali @kasaba_bot ga murojaat qiling.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


🔥Ҳисобот-сайлов конференциясида “Ҳудудгаз Сурхондарё” ГТФ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020-йил июлдан 2025-йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари муҳокама қилиниб, келгусида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида вазифалар белгилаб олинди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


📝Жорий йил 6-март куни Термиз давлат педагогика институти бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда факультетлар цех ташкилотларидан сайланган 60 нафар делегатнинг 57 нафари иштирок этди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


Репост из: Ishonch.uz / Расмий хабарлар
Бу йил боқувчисини йўқотган 130 минг нафар хотин-қизга моддий ёрдам берилади

Жорий йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг ҳар бири билан манзилли ишланади ва ногиронлиги бўлган 162 минг нафар аёлга санаторий, шифохона ва ўзлари яшаётган маҳаллада тиббий ёрдам кўрсатилади.

Бу ҳақда Президент Мирзиёев халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Шунингдек, боқувчисини йўқотган 130 минг нафар хотин-қизга моддий ёрдам берилади, яна 6 минг нафар аёлнинг уй-жой шароитлари яхшиланади, меҳнатга лаёқатли ва иш излаётган хотин-қизлар ишга жойлаштирилади.

Бундан ташқари, ҳар йили оғир вазиятга тушиб қолган 50 минг нафар хотин-қиз мамлакатимиздаги сўлим масканларга ўқиш ва ҳордиқ чиқариш учун юборилади. Уларга психологик ёрдам кўрсатилиб, тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этилади.

Президент ушбу ишларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қ.Рафиқов бош-қош бўлишини таъкидлади.

Маълумот учун, ҳозирда республика бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 1 миллион нафари “Аёллар дафтари”га киритилган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐 Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!


❤️6-март куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлга эҳтиром” мавзусида маданий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


❤️Табиат чирой очиб бораётган мана шундай шукуҳли кунларда, Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлганлиги ҳамда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан, тиббиёт тизимида меҳнат қилиб келаётган дилбар ва мунис ходималарни байрам билан қутлаш мақсадида Қизилтепа тумани Тиббиёт бирлашмасида бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти билан ҳамкорликда байрам тадбири ташкил этилди.

Унда тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М. Ахмедов бошчилигидаги масъуллар тизимда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларни гуллар билан қарши олиб, уларни байрам билан қутладилар.

Тадбир давомида тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларга иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


⌛Жорий йил 3 март куни Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши ҳамкорлигида “Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг асосий мақсади ва вазифалари, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамияти, 2025 йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар дастури” ижроси юзасидан ўқув-семинар ўтказилди.

🔅Семинарда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси С. Файзиева, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси М. Хамзаев ҳамда Тошкент вилоятининг барча куч тузилмаларидаги ҳарбий қисм бошланғич ёшлар ташкилотлари етакчилари иштирок этди.

🗣Семинарда сўзга чиққанлар бугунги кунда юртимизда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга ошириш йўналишида келгусидаги вазифалар, шунингдек, ушбу йўналишда Ёшлар иттифоқи ва Касаба уюшмаларининг ҳамкорликдаги имкониятлари тўғрисида атрофлича фикр билдирди. Шунингдек, Касаба уюшмаларининг 120 йиллик тарихи, бугунги кундаги фаолияти ҳамда ҳарбий қисмларда фаолият олиб борувчи ходимлар учун бериладиган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.

✔️Семинар давомида тегишли масъулларнинг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланди. 2025 йилдаги устувор мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


🗣Сирдарё вилоят Божхона бошқармасида амалдаги жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


🎉Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Данғара туман бўлинмаси кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ва Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан маърифий ва маданий байрам тадбири ташкил этилди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram


✨Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлга эҳтиром ҳафталиги” доирасида касаба уюшмалари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун “Муқаддас аёл” номли маданий тадбир ташкил этилди.
Батафсил

📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram

Показано 10 последних публикаций.