Ishonch.uz / Расмий хабарлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


- ishonch.uz ахборот - таҳлилий порталининг «Telegram»даги расмий канали
- facebook.com/ishonchofficial.uz
- twitter.com/Ishonch1991
- https://youtube.com/@ishonchuz_official
Реклама:
📱+998 95 225 19 19

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Президент Мирзиёев БАА етакчисини таваллуд куни билан табриклади

Давлат раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалари жадал ривожланиб бораётганини қайд этиб ўтган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3578

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Ўзбекистондан учган учта рейс Москвага ҳаво ҳужумлари сабаб бошқа аэропортларга йўналтирилди

Россиянинг “Внуково” халқаро аэропортидаги чекловлар сабабли, Ўзбекистондан учган бир неча рейс захира аэродромларга қўндирилди.
Аэропорт маъмуриятига кўра, кузатилган ҳаво ҳужумлари туфайли ҳудудда “Ковёр” режими эълон қилинган.

Жумладан, Тошкент-Москва (Внуково) йўналишида учган “Uzbekistan Airways”нинг HY-611 рейси Санкт-Петербургга қўнган. Самолёт муваффақиятли қўниб, барча йўловчилар хавфсиз жойда экани айтилмоқда.

Урганчдан Москва (Внуково)га учган авиарейс ҳам ҳудудда эълон қилинган фавқулодда ҳолат сабаб Санкт-Петербург аэропортига йўналтирилган.

Шунингдек, “Utair” авиакомпанияснинг Бухоро-Москва (Внуково) йўналиши бўйлаб учган рейси ҳам Самарага қўндирилган.


Маълумот учун, кеча, 10 март куни Москва ҳудудида кенг кўламли ҳаво ҳужумлари кузатилди. Ва шу сабабли Внуково ва Домодедово аэропортларининг фаолияти чекланган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Январда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,5 млрд долларни ташкил этди

Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми МДҲ мамлакатларига (1,6 млрд доллар) ва ЕОИИ мамлакатларига (1,2 млрд доллар) тўғри келган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3577

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Шаҳрисабз аэропорти 12 кунга ёпилади

Жорий йил 13 мартдан 25 март соат 05:00 га қадар Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Қайд этилишича, 1 554 м узунликдаги учиш-қўниш йўлаги юзасини алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, юриш йўлагининг устки қатлами ҳам таъмирланади. Қурилиш-таъмирлаш ишларини “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” олиб боради.
“Ҳозирда Шаҳрисабз аэропортида самолётларни қабул қилиш имконияти чекланган ва парвозлар ҳафтасига икки марта кичик L-410 самолётларида амалга ошириларди. Учиш-қўниш йўлаги таъмирлангандан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини қабул қила бошлайди”, – дейилади хабарда.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


#Кун_ҳикмати

Ҳақиқат ҳар доим камтар ва жим.
Фақат ёлғоннинг овози баланд бўлади.


✍️ Суқрот

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Шавкат Мирзиёев Францияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Ташаббусли бюджетга овоз беришга оз қолди!

Бугун, 10 март соат 23:59 да саралашдан ўтган лойиҳалар учун овоз бериш жараёни бошланади.

Овоз бериш муддати 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Анна Германнинг «Умид» юлдузи

Ўтган асрнинг 60-70-йиллари Анна Герман юлдузи чарақлаган, ҳар бир хонадонга дилбар қўшиқлари билан кириб борган давр эди. Истеъдодли хонанданинг «Умид», «Севги садоси», «Боғлар гуллаганда», «Аве Мария», «Чарақла, чарақла, менинг юлдузим» каби қўшиқлари янграганда концерт заллари олқишлардан ларзага келарди. Бу қўшиқлар ҳозир ҳам кўпчиликни ўзига мафтун этади, дилбар оҳанглар, ширали овоз шинавандалар қалбини жунбишга келтиради.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3575

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Бош консулхона Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Истанбулдаги Бош консулхона Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида айрим шахслар аэропортларда ўз юкларини Ўзбекистонга етказиб беришни илтимос қилаётганликлари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3576

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Яқин Шарқ яна ўзгаришлар арафасида

4 март куни Қоҳирада бўлиб ўтган Араб давлатлари лигаси саммитида Мисрнинг Ғазо секторини тиклаш борасида 53 миллиард долларга баҳоланаётган беш йиллик режаси қабул қилинди. Ушбу ҳужжат тинчлик жараёни учун муқобил йўлни таклиф қилиб, Дональд Трамп маъмуриятининг аввалги радикал таклифларини истисно этади

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3574

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


#Сўранг_жавоб_берамиз

Уй бекаси иш стажига эга бўлиши мумкинми?

Бугунги кунда банд бўлмаган фуқароларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажига эга бўлиш имконияти яратилган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3573

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗞 "Ishonch" газетасининг 2025 йил 8 мартдаги 30-сони
мутолаа учун ҳавола қилинади


➡️Ўғли борнинг сўзи тиниқ, демангиз,

➡️Қизи борнинг кўнгли синиқ, демангиз, 

➡️Момо Ҳавво – битта бўлган энангиз.

➡️ Қизлар ахир қалбимизнинг кўзлари,

➡️ Омон бўлсин, ўзбегимнинг қизлари!

➡️“Ўзбегимнинг қизлари” Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон Халқ шоири

➡️“«112» ходималари ҳамиша хизматга шай”

➡️“Америкача ажрашиш”

🔹 ГАЗЕТАНИНГ 30-СОНИДА

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


🌤 Бугундан қуёшли, илиқ об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, бугун - 10 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3572

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


#Кун_ҳикмати

Ривожланиш ва бой бўлиш бошқа-бошқа нарсалардир. Масалан, араблар бой, аммо ривожланган эмас. Биз ҳам араблардан ўрнак оляпмиз: Ривожланишни эмас, бойишни истаяпмиз. Шу сабаб илмли ва маданиятли инсонларга эмас, пулдор ва нуфузли инсонларга ҳурмат кўрсатилмоқда.


✍️ Азиз Санжар, Нобель мукофоти соҳиби

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


#Кун_ҳикмати

...ёмон от билан тирилгандин, яхши от била ўлган яхшироқ...

✍️ Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube


Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди

Бу билан, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, савдо тартиботлари соддалаштирилди.

Жумладан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари, тўқимачилик матолари, мебел, шиша идишлар, сув иситиш қозонлари, пластик ва полипропилен маҳсулотлар, колбаса ва гўшт маҳсулотлари ҳамда пахта ёғи учун божхона тўловлари бекор қилинди.

2024 йил 16 июл куни имзоланган “Ўзбекистон ва Туркманистон Ҳукуматлари ўртасида узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисида Битимга эркин савдо режимидан истиснолар тўғрисида”ги баённома кучга кириши учун зарур тартиботларнинг икки тарафлама бажарилиши якунланган.


Ушбу баённома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-29-сон қарори билан тасдиқланган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Ноёб минераллар бўйича 2,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади – Президент

Қайд этилишича, бунинг учун хомашё базасини кенгайтириш мақсадида геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларига қўшимча маблағ ажратилади.


Батафсил:
http://ishonch.uz/news/3571

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / Youtube


Халқаро шарҳ:

АМЕРИКАЧА АЖРАШИШ

АҚШ етакчилиги остида қурилган жаҳон тартиби барқарорлик кафолати бўлолмаслиги тобора аён бўлиб боряпти.
Назаримда, вариантлар жуда кам – учта эҳтимолий сценарийдан бири амалга ошиши мумкин:
 
Россия билан келишув
Америка ўйиндан чиқади, Киев эса реал воқелик қаршисида якка-ёлғиз қолади. Россия ўз шартларини илгари суради ва сўнгги йилларда эришган натижаларини мустаҳкамлайди.

Европа уйғонади
Эски тартиб қулаганини англаб етган Европа Иттифоқи қуролланишга зўр беради. Германия, Франция ва Британия янги ҳарбий иттифоқ тузиб, мустақил сиёсат юритиш йўлини танлайди.

Муроса
Европа кўпроқ тўлашга рози бўлади, вазиятни АҚШ назорат қилади, Украина давлат сифатида яшашда давом этади, аммо аста-секин Ғарб эътиборидан четда қолади.

Демак, саҳна тайёр...


Кўк ёзувни босинг ва батафсил ўқинг!

Бизга обуна бўлишни унутманг!👇
Ishonch.uz / Расмий хабарлар


8 март байрами бизга бегона эмас

Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида узоқ ўтмишда Ўрта Осиёда аёллар байрами мавжуд бўлгани ҳақида қизиқарли маълумотлар бор.
Унда ёзилишича, баҳор арафасидаги ой “исфандармўз” деб номланган. У аёллар ойи ва ойнинг бешинчи куни эса аёлларнинг энг катта байрами ҳисобланган.

Беруний шундай ёзади:
“Ўтмиш замонларда бу ой ва бу кун хотинлар ҳаётига хос бўлиб, эрлар уларга эҳсон қилар эдилар”.

“Исфандармўз” сўзининг маъноси «ақл» ва «мулоҳаза» бўлиб, “Исфандармўз” гўзал, ор-номусли, эзгу ишлар қилувчи ва эрига муҳаббатли хотинга вакил қилинган фариштанинг номи ҳамдир.

Кўк ёзувни босинг ва батафсил ўқинг!

Бизга обуна бўлишни унутманг!👇
Ishonch.uz / Расмий хабарлар


Азиз ва мукаррам аёллар, опа-сингиллар!

Ishonch.uz” жамоаси Сизларни фасллар келинчаги бўлмиш баҳорнинг гўзал айёми – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан самимий муборакбод этади.
Сизга энг илиқ ва самимий тилакларимизни йўллаймиз.

Қадрингиз мудом баланд, ҳаёт йўлларингиз доимо ёруғ бўлсин! Ҳамиша гӯзаллик, латофат, назокат сизларни тарк этмасин.

Бахт, шодлик ва меҳр-муҳаббат ҳаётингизда доимий меҳмон бўлсин.

Байрамингиз муборак бўлсин!


Расмий саҳифаларимиз
👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube

Показано 20 последних публикаций.