#қонунчиликдаги_янгиликлар
📌 “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди
📜 Қонунга кўра, Ўзбекистонда телекоммуникациялар тармоқлари оммавий ёки хусусий мулкда бўлиши мумкин.
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube|LinkedIn
📌 “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди
Қонун телекоммуникациялар соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
📜 Қонунга кўра, Ўзбекистонда телекоммуникациялар тармоқлари оммавий ёки хусусий мулкда бўлиши мумкин.
Телекоммуникациялар тармоқларининг барча мулкдорлари тенг ҳуқуқларга эга бўлади ва қонунда кафолатланган тенг ҳимоядан фойдаланади.
Телекоммуникациялар тармоқлари белгиланган мақсадига кўра умумий фойдаланишдаги, идоравий ва ажратилган телекоммуникациялар тармоқларига бўлинади.
Алоқа линияси умумий фойдаланиш, идоравий, ажратилган, шу жумладан умумдавлат вазифаларини бажарувчи телекоммуникациялар тармоқларининг ажралмас қисмидир.
Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари барча фойдаланувчиларга белгиланган сифатга эга универсал хизматларни лицензия доирасида чекланмаган тарзда кўрсатади.
Манба
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram|Youtube|LinkedIn