O‘zkomnazorat


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi
🌐 https://gis.uz/
📞1144
📥 info@gis.uz
📲 https://www.facebook.com/uzkomnazorat
📲https://www.instagram.com/uzkomnazorat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


📌 Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди

Юристлар малакасини ошириш маркази ва Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги жамғармасининг «Осиёда қонун устуворлиги» дастури ҳамкорлигида «Давлат органларида маълумотлар билан ишлашда шахсий маълумотларни ҳимоялаш ва махфийлик ҳуқуқини таъминлаш» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда «Ўзкомназорат» Инспекциясининг Ахборот тизимлари ва ресурслари хавфсизлигини назорат қилиш бўлими бошлиғи С.Алимов ҳам эксперт сифатида қатнашиб, «Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари» мавзусида тақдимот қилди.


👉 Батафсил: UZKOMNAZORAT.UZ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


🗣 Диққат, овозли чат!

📌 Бугун, 23 январь куни соат 16:00 да «Ўзкомназорат» Инспекциясининг расмий каналида интернет, мобил алоқа, почта ва маҳаллий телефон, телевидение ва радио, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатилаётган электрон давлат хизматларининг сифати юзасидан мурожаат ва таклифларни тинглаш ҳамда тегишли жавоб бериш мақсадида овозли чат ташкил этилади.

Агар сизда ушбу йўналишларда саволлар бўлса, овозли чатда иштирок этишингиз ёки мурожаатингизни қуйида ёзиб қолдиришингиз мумкин.

👉 Саволларингизни қолдиринг

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌📃 Телекоммуникация оператор ва провайдерлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини баҳолаш имконияти яратилади.

Бунда хизматлар даражасини баҳолаш услубларини очиқ манбаларда кўрсатиш талаб этилади.

Бу ҳақда 2024 йилнинг 27 декабрида қабул қилинган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририда сўз борган. Қолаверса, мазкур Қонунга мувофиқ аҳоли ва телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи субъектларга бир қатор қулайликлар яратилган.


Шунингдек, Қонунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг телекоммуникациялар соҳасидаги ва ушбу соҳани тартибга солувчи органнинг асосий ваколатлари алоҳида кўрсатиб ўтилган.

📹 Видеода батафсил томоша қилинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


📌 Президент қарори: «Cyber university» давлат университети ташкил этилади

«Cyber university» давлат университетини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 январдаги ПҚ-14-сон қарори қабул қилинди.


👉 Батафсил: UZKOMNAZORAT.UZ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Аҳолига кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифатига салбий таъсир ўтказаётган 458 та ноқонуний фойдаланилаётган радиоэлектрон воситалар фаолиятига чек қўйилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган
брифингда «Ўзкомназорат» инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова маълум қилди.

✅ Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида қонун ҳужжатлари ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши юзасидан 885 та назорат тадбири ташкил этилган, хусусан, 10 та ташкилотда текшириш ва 875 та объектда ўрганишлар ўтказилган.

✅ Тадбирлар давомида 1 424 та камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича 13 та ташкилотга кўрсатма, 1 та идорага тақдимнома, 13 та ташкилотга 481 та хулоса ва таклифлар, 19 та ташкилотга 59 та огоҳлантиришлар киритилиши, 33 нафар масъул ходимларга интизомий чоралар қўлланилиши натижасида, 1 100 дан ортиқ камчиликлар бартараф этилган.

📌 Батафсил

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


#Қонунчилик

Сиз буни биласизми?

Оператор ва провайдерлар ҳар бир абонентга, шу жумладан, абонентнинг шахсий ҳисоб рақамида маблағлар бўлмаган ҳолда, тегишли хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ягона рақамларни абонент томонидан териш ёрдамида фавқулодда тезкор хизматларни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имкониятини таъминлаши керак.


Фавқулодда тезкор хизматларга қуйидагилар киради:

➖ ёнғин хавфсизлиги хизмати;

➖ ички ишлар органлари;

➖тез тиббий ёрдам;

➖газ тармоғининг авария хизмати;

➖Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати.

🔰 Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


📌 Бугун, 20 январь куни АОКАда “Ўзкомназорат” инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова иштирокида брифинг бўлиб ўтади.

Мавзу: 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар, натижа ва кўрсаткичлар

Бошланиш вақти: 14:00

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


Репост из: Digital.uz
“O‘zkomnazorat” inspeksiyasiga rahbar tayinlandi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti qarori bilan Rustamov Farrux Shoruxovich Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺Youtube 🌐 LinkedIn 🐦 X


📌 Сирдарёда сув хўжалигини рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар «Дўстлик» канали бошқармаси мисолида ўрганилди

Бугунги кунда барча тармоқлар сингари сув хўжалигини рақамлаштириш соҳасида ҳам бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда. 2024 йилнинг 7 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган йиғилиш давомида ҳам сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан бир йўли рақамлаштириш эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини рақамлаштириш марказини ташкил этиш, ушбу марказ сув истеъмоли ва ҳисобини юритишнинг ягона ахборот тизимини ишга тушириши ҳақида сўз борди.


👉 Батафсил: UZKOMNAZORAT.UZ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


Репост из: Sherzod Shermatov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Another victory for Uzbekistan is an important sign for companies seeking to leverage their competitiveness through looking for affordable talents.

The international summit “Abu Dhabi Sustainability Week” opened with exciting news.

The Presidential School in Tashkent won 1st place in the “Global Middle Schools” nomination, highlighting global recognition of Uzbekistan’s rapidly advancing education system.

In recent years, Uzbekistan has seen remarkable reforms in education and innovation. Over the past seven years, the coverage rate in preschool education has increased from 27% to 72%, while in higher education, it has risen from 9% to 42%.

All schools are connected to broadband. To prepare youth for the digital world, initiatives like “One Million Uzbek Coders” were launched.

Uzbekistan ranks #1 globally on Coursera, with 6.25% of the workforce actively learning—far above the global average of 0.73%. The number of IT education centers in the country has increased from 78 to 500, and currently, 25,000 young people are receiving education in future-oriented IT professions each year at these institutions.

The number of higher education institutions specializing in IT has reached 110, with 60,000 students currently enrolled in these programs. The number of freelancers earning income in the ICT sector has reached 86,000.

At present, a total of 38,000 skilled IT specialists are employed in active IT companies across the country.

In 2024, 79,000 young people received training in foreign languages and obtained C1-level or higher certifications. The educational and certification expenses of 2,400 young people for obtaining international IT certifications were reimbursed. Currently, these professionals with IT certifications are earning $1,000 or more per month.

Now, Uzbekistan, in partnership with the UAE, is launching a bold initiative to train 1 million AI prompters, making prompt engineering a key skill of the future.

These efforts are transforming Uzbekistan into a talent pool for the global IT market, equipped with future-forward skills.

This combined with tax free regime up to 2040 for ITES exporting companies makes Uzbekistan ideal place for outsourcing: https://outsource.gov.uz/en

#Uzbekistan #Innovation #DigitalEconomy #AI #EducationReform #OneMillionCoders #OneMillionPrompters #GlobalSuccess


📌 Тошкент шаҳрида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи оператор ва провайдерлар иштирокида профилактик семинар ўтказилди

Семинар соҳада қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган талабларнинг бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида ташкил этилди.


👉 Батафсил: UZKOMNAZORAT.UZ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📰 «Янги Сирдарё» газетасининг
навбатдаги сонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрда қабул қилинган «Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида мақола чоп этилди.

Ушбу қарор мамлакатимизда сунъий интеллект технологияларини яратишга қаратилган бўлиб, қарорнинг мақсади инсон манфаатларини устувор қилиб, янги технологияларни ривожлантириш орқали фуқаролар турмуш сифатини яхшилашдан иборат.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌 «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонун ўз ичига нималарни олади?

Қонун билан телекоммуникация бозори ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаси ва амалиёти чуқур таҳлил қилинди. Қонунда телекоммуникация бозорини тартибга солувчи регулятор ва ушбу бозорни ривожлантириш сиёсатини олиб борувчи давлат органларининг вазифалари аниқ белгилаб қўйилди.

Тартибга солувчи органга телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ёки фавқулодда ҳолатларда телекоммуникация инфратузилмаларидан устувор фойдаланиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш ва ривожлантириш, операторлар ва провайдерларнинг фаолият кўрсатиши учун тенг ҳамда адолатли рақобат муҳитини таъминлаш ваколатлари берилди.


📹 Видеода батафсил томоша қилинг!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


❗️Бухорода алоқа йўллари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузган шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Бугунги кунга келиб ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизга шунчалик сингиб кетдики, нафақат кундалик ҳаётимиз, балки ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожини ҳам уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Алоқа линияларига зарар етказишнинг олдини олиш, ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 210-сон қарори билан Ўзбекистон ҳудудида телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиниши мустаҳкамлаб қўйилган бўлишига қарамасдан айрим жисмоний шахслар томонидан алоқа йўллари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари давом этмоқда.


👉 Батафсил: UZKOMNAZORAT.UZ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


Репост из: Digital.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐Toshkent teleminorasi – 40 yoshda!

📶 Bugun yurtimizning faxri – Toshkent teleminorasi o‘zining 40 yilligini nishonlamoqda. 1985-yilning 15-yanvar kuni ishga tushirilgan ushbu inshoot 6 yil davomida qurilib, nafaqat O‘zbekiston, balki butun Markaziy Osiyoning muhim ramzlaridan biriga aylangan.

📶 375 metrlik balandligi bilan Toshkent teleminorasi Markaziy Osiyodagi eng baland, MDH davlatlari orasida esa ikkinchi o‘rinda turadi. Minoraga chiqish uchun Shveysariyaning uchta “Schindler” lifti o‘rnatilgan bo‘lib, ularning tezligi soniyasiga 4,8 metrni tashkil etadi.


📌1971-yilning 1-sentabrida O‘zbekiston aloqa vazirligi tasarrufida Toshkent radiotelevizion uzatish markazi qurilishi direksiya tashkil etildi. Shundan so‘ng, qisqa muddatda yangi teleminora loyihasi ishlab chiqila boshlandi. Loyiha tayyorlashda sinchkovlik bilan yondashilib, bir necha bor qayta-qayta o‘rganildi va sinovlardan o‘tkazildi. Sababi, bunday balandlikdagi inshoot qurilishi hali tajribada bo‘lmagan edi. 1978-yilda teleminora qurilishi rasman boshlangan.

📍Toshkent teleminorasi nafaqat telekommunikatsiya xizmatlarini ko‘rsatish, balki mamlakatimizning sayyohlik markazlaridan biri sifatida ham ahamiyatga ega. Kuzatish maydonchalari, restoranlari va zamonaviy infratuzilmasi har yili minglab sayyohlarni o‘zining hayratomuz manzaralari bilan jalb etadi.

❗️Ushbu 40 yillik benazir inshoot kelajakda ham yurtimiz taraqqiyoti va madaniyati ramzi sifatida tarixda qolaveradi.

📹 Videoni sifatli formatda quyidagi havola orqali tomosha qilishingiz mumkin: https://www.youtube.com/watch?v=DGKq59wj8MA

📩Telegram 📱Facebook 📱 Instagram 📺Youtube 🌐 LinkedIn 🐦 X


🇺🇿14 январь — Ватан ҳимоячилари куни!

14 январь юртимизда Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қиладиган касб эгалари — Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли кучлар ташкил топган кун сифатида нишонланади.

Барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Барча Ватан ҳимоячиларини ушбу байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


🇺🇿 “Ўзкомназорат” Инспекциясида “Қудратинг юксалсин, менинг армиям” мавзусида маънавий – маърифий тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 29 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунига биноан, 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни, деб эълон қилинган. Дунё давлатларининг ҳарбий салоҳиятини белгиловчи “Global Firepower Index” сайтининг янгиланган рейтингида Ўзбекистон Қуролли кучлари Марказий Осиё ҳудудида биринчи, МДҲ давлатлари орасида бешинчи ва дунёнинг 145 давлати орасида эса 62-ўринни эгаллаган.


👉 Батафсил: UZKOMNAZORAT.UZ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📣“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

🔹Лойиҳада атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалалари, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025-йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган.

💬Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.


❗️“Тараққиёт стратегияси” маркази жамоаси барча юртдошларимиздан 2025-йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришларини сўрайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn


Репост из: Sherzod Shermatov
Kelajakda yaxshi daromad topish uchun Internetdagi vaqtingizni chet tili va zamonaviy kasblarni bepul o‘rganishga sarflang! Pulingizni ham birinchi navbatda ta’limga sarmoya sifatida kiritib, xalqaro IT sertifikatni olishgacha erishing va davlat tomonidan to‘liq IT ta’lim va sertifikatsiya xarajatlarini qoplab oling!

IT sohasidagi yuqori maoshli minglab vakansiyalar tahlilini onlayn Uzbekcoders.uz saytida ko‘rsa bo‘ladi.

Aynan shu sayt orqali bepul ta’lim olish, hamda sertifikatlar haqida va yoshlar uchun 100 imkoniyat haqida ham ma’lumotlarni o‘rganishingiz mumkin!

IT xizmatlari eksporti kompaniyalariga yaratilgan imkoniyatlarni ko‘rib oyiga 50 ta yangi chet ellik kompaniyalar yurtimizda o‘z ofislarini ochmoqdalar va ular so‘rayotgan asosiy talabi aynan chet tilini va zamonaviy kasblarni biladigan yoshlardir!

Ingliz tilidan tashqari Nemis, Koreys va Yapon tillarini biladigan mutaxassislarga ham talab juda yuqori.


❗️Сурхондарёда радиоэлектрон воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 152-моддаси 2-қисмига кўра, радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни тайёрлаш, олиш, сотиш ёки ўзгага доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш учун бериш тартибини бузиш жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


👉 Батафсил:
UZKOMNAZORAT.UZ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube|LinkedIn

Показано 20 последних публикаций.