«Эркинлик – фаросати борлар учун имконият, фаросати йўқ нотавонлар учун заҳмат олиб келади» - Алишер Қодиров
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари ўзини ҳақорат қилганларни жазолаш ниятида.
Бу ҳақида Алишер Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёзди.
«Интизомсизга марҳамат қилиб жамиятда низомни беқадр қилаётганимизни тушундик.
Эркин жамият миллий тараққиётнинг ўзагидир. Эркинлик – фаросати борлар учун имконият, фаросати йўқ нотавонлар учун заҳмат олиб келади.
Танқидларга очиқмиз, мулоқот ва муҳокама вазифамиз, лекин оммавий чиқишларда ҳақорат ишлатадиган фаросатида нуқсонлиларни жазолаш орқали жамиятни ўзгаришига ҳисса қўшмоқчимиз», деб ёзган у.
Аввалроқ Алишер Қодировнинг “Тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди”, деб газни тежаш ва яшил энергетикани ривожлантиришга оид билдирган фикри жамоатчиликда кўплаб эътирозларга сабаб бўлган эди.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X