Ўзбекистон делегацияси "Mega Leather Show-2025" халқаро кўргазмасида иштирок этди
🇺🇿🇵🇰 Жорий йил 28 январь куни Ўзбекистон делегациясининг Покистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Лаҳор шаҳрида ўтказилаётган "Mega Leather Show-2025" халқаро кўргазмасига ташриф буюрди.
Кўргазма давомида Ўзбекистон делегацияси Покистон чарм-пойабзал саноатининг ютуқлари билан танишди. Қўй ва бузоқ териларига қайта ишлов беришнинг замонавий технологиялари ўрганилиб, тайёр маҳсулотларнинг кенг ассортименти намойиш этилди.
👍 Асосий тадбирлардан бири Покистоннинг чарм саноатида фаолият юритувчи йирик компаниялари вакиллари иштирокидаги давра суҳбати бўлди.
Ўзбекистон томони ушбу соҳадаги инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот тақдим этди. Хусусан, ишлаб чиқариш учун етарли хомашё ва ривожланган қайта ишлаб чиқариш базаси мавжудлиги, бу эса Ўзбекистонни чарм-пойабзал саноатига инвестициялар учун жозибадорлигини, тайёр чарм маҳсулотларига талаб ва давлат томонидан тақдим этилаётган имтиёзларга эътибор қаратди.
👍 Учрашув якунида Покистон компанияларининг Ўзбекистонга бизнес-ташрифини уюштириш бўйича келишувга эришилди.
Кўргазмада иштирок этиш ва ўтказилган музокаралар Ўзбекистон ва Покистон ўртасида чарм-пойабзал саноатида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янги истиқболларни очади.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube