2025 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2025 йил учун белгиланган асосий вазифаларни бажариш мақсадида “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-78 сонли Президент қарори қабул қилинди.
📃 Қарорга кўра,
2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг
асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
◾️хизматлар ҳажмини
15 фоизга ошириш;
◾️соҳада
3 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш;
◾️
52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.
⚡️ Президентнинг 2022 йил 27 январдаги
ПҚ–104-сон қарорида назарда тутилган хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга
1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати
2028 йил 1 январгача узайтирилди.
⚡️ Бунда, имтиёз тадбиркорлик су6ъектларининг ҳар ойда иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланган 30 ёшгача бўлган ходимларига нисбатан қўлланилади.🗓
2025 йилда қуйидаги миқдорида кредит маблағлари йўналтирилади:
◾️хизматлар соҳасини ривожлантириш учун
67,4 триллион сўм;◾️хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга
4,5 триллион сўм.Ҳудудларда 2025 йилда қуйидаги
652 та драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун
1 триллион сўм йўналтирилади:
◾️72 та соҳил бўйи
дам олиш масканлари;◾️62 та замонавий қиёфадаги
истироҳат боғлари;◾️154 та туну кун фаолият юритадиган туризм ва гастрономик йўналишларга ихтисослашган
савдо ва кўнгилочар кўчалар;◾️364 та йўл бўйи ва бошқа
сервис объектлари.
2025 йил 1 июлдан бошлаб 7 та вазирлик, идораларнинг
11 та давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилиши белгиланди.
🕊
Telegram 📱
Instagram 📱
Facebook 📺
Youtube