Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Бухоро вилоятида ўрганишлар давом этмоқда.
Хусусан, Ғиждувон туманида “Parvoz xumo ravnaq trans”, “Navoiy smart palas” МЧЖлар каби қатор объектларда ва аҳоли хонадонларида энергия ресурсларини иқтисод қилиш имконияти бевосита ўрганилиб, ортиқча истеъмолга сабаб бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Сўнгра, “Абдухолиқ Ғиждувоний” маҳалласида тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари учун энергия тежамкор ускуналар кўргазмаси ташкил этилиб, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг афзалликлари хусусида тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, Президентимиз ташрифи чоғида қўйилган вазифалар ҳамда хавфсиз ҳудуд концепцияси доирасида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тумандаги маҳаллалар, кўчаларда кузатув камералари ўрнатилиши ва улардан фойдаланилиши аҳволи ўрганилди.
Ўрганишлар туманнинг “Нодирабегим” маҳалласида, шунингдек, Шофиркон ва Ғиждувон туманлари ИИБ тузилмалари ҳамда қўриқлаш бўлимларида, Вобкент тумани қўриқлаш бўлимида давом эттирилиб, уларда маҳалла еттилиги фаолиятига ва жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.
Жараёнларда масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook