Абдусатторов "Tata Steel Chess India" турнирида етакчилик қилмоқда
Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича ўтаётган "Tata Steel Chess India" турнирининг рапид йўналиши бўйича ортда қолган 3 та тур ўйинларидан сўнг ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан етакчилик қилмоқда.
Кеча ўтказилган 1-турда Абдусатторов қора доналарда FIDE байроғи остида мусобақада иштирок этаётган россиялик Данил Дубов билан дурангга имзо чекди. 2-турда германиялик Винсент Каймерга қарши ўйинни ҳам Нодирбек қора доналарда ўтказишига қарамасдан ғалабага эришди. 3-турда оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха устидан муҳим ғалабани қўлга киритди.
Мусобақа тафсилотлари ҳақидаги тўлиқ материал билан O‘zAнинг расмий сайтида танишишингиз мумкин
@uzasport