Осиё чемпионлиги учун жанглар Таиландда ўтади
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 ноябрь - 12 декабрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтиши керак эди.
Аммо, Осиё бокс конфедерацияси бош котиби Жаноб Али Саламеҳ хабарига кўра, Иорданиядаги сиёсий вазият туфайли, иштирокчи давлат вакилларини тинчлги ва бошқа қатор масалалар сабабидан мазкур қитъа биринчилигини Таиланднинг Чиангмай шаҳрида ташкил этиладиган бўлди.
Бу йилги Осиё чемпионатининг очилиш ва қуръа ташлаш маросими 29 ноябрь куни ўтказилса, 30 ноябрдан 11 декабрь кунига қадар аёл боксчилар 48кг, 50кг, 52кг, 54кг, 57кг, 60кг, 63кг, 66кг, 70кг, 75кг, 81кг ва +81кг, эркаклар эса 48кг, 51кг, 54кг, 57кг, 60кг, 63,5 кг, 67кг, 71кг, 75кг, 80кг, 86кг, 92кг ва +92кг вазн тоифаларида ғолибилик учун ўзаро рақобатлашади.
Маълумот ўрнида: 2022 йили Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 олтин, 3 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритган эди.
@uzasport