Ustoz Rahmatulloh domla Marg'iloniy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Робия хожи она» масжиди имом-хатиби Устоз Раҳматуллоҳ домла Мухаммад Содиқ ўғлининг шахсий саҳифаси
✅Расмий саҳифаларимизга уланинг👇
https://taplink.cc/ustoz_rahmatulloh_domla

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


🌙#Суҳбат

📖 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

🌙 БУГУН 26-ЯНВАР ЯКШАНБА КУНИ ПЕШИН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА📸


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


🌙#Суҳбат

🕌 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

📆 БУГУН 25-ЯНВАР ШАНБА КУНИ ПЕШИН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА📷


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


📚#Марғилон_алломалари

📖 ЯНА БИР ЗАРБА

Бизнинг ичкари ҳовли ва меҳмонхонада турк гиламлари тўшалган бўлар эди. Бу гиламларни отам Марвга борганларида ҳар бир хонани ўзига лойиқ қилиб буюртма қилиб тўқитиб олиб келган эдилар. Бу гиламларга ҳамманинг ҳаваси келар эди. Кўз тегди.
Босқинчилик авж олиб кетгач, полнинг тахтасини кўчириб, ҳамма гиламларни тахлаб полнинг бурчагига тикка қилиб териб, полни михлаб ташлаган эдик. Босқинчилик тугади, бу ўртада уч-тўрт йил ўтди. Полни очиб гиламларни олдик. Гиламлар пўпанак босган, букланган жойидан чириб узилиб кетган. Ҳеч бир соғи йўқ. Бунинг алами ҳатто қўни-қўшниларимизни ҳам йиғлатди. Ким кўрса: "Илоҳим, босқинчи беклар Худонинг лаънатига учрасин, шундоқ гиламлар наҳот шундоқ аҳволга тушса", дер эди.
Бу бизнинг оиламизга жуда қаттиқ таъсир қилди. Эҳтимол, бу гиламларга ўн баробар келадиган мол-мулкдан ажрагандирмиз, аммо бунчалик ачинмаганмиз. Ҳозир шу сатрларни ёзиб туриб ҳам кўзимга ёш келди.
Бу гиламларни парчалари отга тўқум бўлди, ўчоқ олдига, сандал атрофига солиб юрилди. Бир куни онам ҳаммасини йиғиб куйдириб юбордилар. “Қўй, кўрмайинам, куймайинам", дедилар, ҳеч ким норози бўлмади.
Эй ўкувчим! Мен бу китобда баъзи бир кулгули фожиаларни ёздим. Билгинки, бойлик осмондан тушмаган, бировники тортиб олинмаган, мана шундай меҳнат-машаққатлар билан, икки-уч авлоднинг истеъдоди, меҳнати билан тўпланар эди. Бизнинг оила ўрта ҳол бойлардан эди. Шунча давлатлардан айрилиб, отамнинг қадлари букилмади. Ош ўрнига атала ичди, ширмон ўрнига зоғора еди, ҳеч ғам чекмади. Нима учун шундай фалокатлар, шундай мусибатлар уни буклмади? Нима уни тутиб турди? Бу нарса дин ва диёнат эди. Инсоф ва виждон эди. Отам ва отамдек одамлар ҳамма мусибатларини бир оғиз сўз билан ҳал қилишди. Бу улуғ сўз "Худо берган эди — Худо олди". Бу муборак сўз тилдан эмас, дилдан эди. Тилда бўлганида эди, дил куяр эди, дилдан бўлгани учун юрак тинчиди, ғам келтирмади, ҳимматини баланд қилди. Буларнинг авлодлари ҳам хор бўлмади. Худо мулкларини олиш билан авлодларини ҳам ўз паноҳига олди. Буларнинг авлодлари, шулар қатори биз ҳам то шу вақтгача хорлик-зорлик кўрмай, жонлари саломат, Худони унутмай бошқалардан кўра яхшироқ ҳаёт кечириб келмоқда. Дин-диёнат мана шундай улуғ тарбиячи.

📖 Абдулазиз Ғолиб Марғилоний назмий асарлардан:

➡️ https://t.me/Ustoz_Rahmatulloh_domla/2654

➡️ https://t.me/Ustoz_Rahmatulloh_domla/4783

📚 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "Этма имондан жудо ёки Абдулазиз Ғолиб Марғилоний маноқиби" китобидан.

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


📚#Марғилон_алломалари

📖 ХОЛМУҲАММАД ДОМЛАНИНГ ТАЛАБАЛИК МАШАҚҚАТЛАРИ

Оналари ёш Холмуҳаммад домлани устозларга топшириб кетгач ҳар замонда қишлоқдан келиб хабар олиб турадилар. Ҳар гал бисотидаги бор — туршак, тутмайиз, ўрик, ёнғоқ каби нарсаларни халталарга солиб, бир қўлида боласига бирор кийимлик ва устозга ҳам оз-моз атаганини олиб ораси ўттиз чақиримлик йўлдан пиёда келган аёлнинг машаққатини тасаввур қилиш мумкин. Оналари келганида бағриларига бошларини қўйиб хўнг-хўнг йиғлаб олар эканлар. Илм йўли кўзи очиқлар учун ҳам машаққат ва қийинчиликдан иборат эканини ўйласак, кўп нарса маълум бўлади. Кўзлари кўрмагани учун қийналаётганлари, боз устига бошқа болалардан ҳам турли даккиларни эшитаётганларини айтиб кўнгилларини бўшатар эканлар.
Онаизор боланинг кўнглини кўтариб, яхши сўзларни айтиб тасаллий берар экан. Она-бола бир муддат бир-бирларига тўйиб олишгач хайрлашар эканлар. Йўлда кетгунча онанинг дилидан қандай ўй-фикрлар ўтгани Аллоҳга маълум. Орадан кўп ўтмай оналари ҳам вафот этиб кетадилар.
Эҳтимол, бу йиғилар остида бизга маълум бўлмаган кўп нарсалар бордир. Эҳтимол, бу йиғилар домлага илм эшиклари очилишига хизмат қилгандир. Тарихда худди шу каби кўзи аъмо кишиларга айнан йиғилари туфайли иноят ва илтифот бўлгани ҳақидаги воқеалар бўлган. Салоҳ, Софдий «Нукасул ҳамён фий нукатил умйон» номли китобида Яъқуб ибн Суфён иби Жаввон ал-Ҳофизул кабир ҳақида гапириб шундай дейди:
Тарих ва машойихлар ҳакидаги билимлар эгаси. Иқлимларни айланиб чиққан. Сон-саноқсиз кишилардан ҳадис эшитган. Ундан Термизий ва Насоийлар ривоят қилишган.
У айтади: «Мен кечалари билан нусха кўчириб чиқар эдим. Бир гал нафақам тугаб қолди. Шошилиб кўчира бошладим, шу зайлда кеча томом бўлди. Оқибатда кўзимнинг суви тугаб кўрмай колди. Китобатдан узилиб қолганим ва илм талабидан қолганимга қаттик йиғладим. Йиғим кучайгандан-кучайди. Ухлаб колибман. Тушимда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламни кўрдим. У зот мени, эй Яъкуб, нега йиғлаяпсан, деб сўрадилар. Мен, ё Расулуллоҳ, кўзим кўрмай қолди, энди сизни суннатларингизни кўчира олмайман, деб йиғлаяпман, дедим. Шунда, менга яқин кел, дедилар. Яқинларига бордим. Бир нарсаларни ўқиб муборак қўлларини юзимга суртдилар. Сўнгра уйғониб кетдим. Кўзларим кўра бошлаган эди. Дарҳол чироқ ёнига утириб яна китобларни кўчира бошладим. Бу зот 280 йиллар атрофида вафот этганлар».

📖 ҚОРИЛАР ЖАСАДИ ЧИРИМАЙДИ

📚 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "Кўзни юмгил, кўзга айлансун кўнгил ёхуд Холмуҳаммад домла Марғилоний маноқиби" китобидан.

☎️ Ушбу китобнинг ҳарид қилиш учун қуйдаги рақамларга қўнғироқ қилинг:+998913960936

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


📚#Сенга_етмагунча_тўхтамайман_китобининг_матни

📝  Давоми, боши аввалги қисмда...

📖СИНАШ УЧУН ТОШКЕНТГА ЧАҚИРИШДИ

Тошкентга келиб кимёчиларга айтса, ишонмайдилар. Мени ўзлари кўрмоқчи бўлиб Тошкентга чақирдилар, олган кимёвий бирикмалари билан келсин, деб. Мен стирхин ва мурфинни олиб келдим.
Кимё бўлинмаси бошлиғи бир йўғон, новча, айри соқол мўйсафид экан. Ўзи тажриба қилиб кўриб, ишонди. Таажжубланиб, "Қандай ускуна ва апаратларингиз бор?" деди.
Мен "Энг яхши чет эл аппаратларим бор", дедим. "Германия фабрикасиданми?" деди. "Йўқ", дедим. "Ўзбекистон фабрикасидан", дедим. Ҳайрон бўлди. "Фарфор — оддий чойнак ва қўл ювадиган чилопчин. Чилопчинни суви билан электр плитага қўйиб, чойнакка дориларни солиб, мана бу хил сув буғи тайёрладим", дедим.
Мусахон ака Самарқандга, халқ қўмитасига - у вақтда марказ Самарқандда эди, ёзди: "Мен Марғилонда бир табиб билан учрашдим. Бир канча кимё дориларни уй шароитида тайёрлаб, касалларни даволайди ва бундан бошқа дорилари билан ревматизм, қон томирларга юбориб даволайди. Менимча, соғлиқни сақлаш комиссариати мазкур табибни чақириб, Самарқандда имтиҳон қилиб расмийлаштириш лозимдир. Агар чақирилса, менга ҳам хабар қилинсин, мен ҳам иштирок этай".

✍️ Давоми бор...

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


📚#Марғилон_алломалари

📖 ЎЗЛАРИНИ МУНОСИБ БИЛМАГАНЛАР

Ибратли ери шундаки, Мавлавий домла хизмат қилиб назар топган бўлишига қарамай, ўзларини бу даргоҳга муносиб билмаганлар. Бу ҳақда шундай дейдилар:
«Баъзан, дарсга борсам биров қилмишларим ҳақида Охунд дадамни хабардор қилгандек бўларди. Буни шунга ишора қилиб ўтишларидан сезардим. Бундан «Бу даргоҳда менга насиба йўқ экан», деб хулоса қилардим. Эртасига бу хақда оғиз очмас эдилар. «Сенга гап таъсир қилмагани учун мана индамай ҳам қўйдилар», деб яна ўзимни маломат қилар эдим».
Устознинг ушбу сўзи Самнудийнинг «Шогирд ўзида фазилат кўрса, буни устоз хизматидан, агар ёмонлик кўрса, буни ўз нафсининг ёмонлигидан билсин», деган сўзига мувофиқ эди.
У зот яна айтадилар: «Шайхлар мурид то нисбат кувватини топиб унга ўрнашмагунича уни айбламайдилар, қилган хатоси учун койимайдилар. Ундан содир булаётган баъзи камчиликларни афу қилиб турадилар. Качонки, унда нисбат куввати пайдо бўлгач, ундан содир бўлган нолойиқ ишлар учун ўрнида жазо ва койиш берадилар. Шунинг учун мурид ўзида нисбат кувватини топса, ҳар нафас ўз аҳволига хушёр бўлсинки, токи унга шу хилда жазо ва койиш келиб қолмасин!».
Аҳмад ибн Яҳё Абюрий ёзадилар: «Устоз шогирддан рози бўлса хотиржам бўлиб қолмаслиги учун хаётлик чоғида уни мукофотламайди. Устоз вафот топгачгина унинг натижасини кўради».
Алоуддин куддиса сирруҳу айтадилар: «Ҳар бир янги толиб бир яхши иш қилса, устоз уни мақтаса, бу мақтов унинг нафсига ёқса, бунинг зулмати толибга яқин қариндоши билан зино қилганнинг таъсиридан кам эмасдир».

📖 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "ОЛИМ БЎЛИШ ОСОН АММО... ( ёхуд Мавлавий Мажруҳ Ёзёвоний қиссаси)" китобидан.

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


🟢#Суҳбат

🎙 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

БУГУН 5-ЯНВАР ЯКШАНБА КУНИ ПЕШИН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА📸


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


🌙#Суҳбат

🎙 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

🗓️ БУГУН 2-ЯНВАР ПАЙШАНБА КУНИ ПЕШИН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА .


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life | ✅  Tik tok


📖#Суҳбат

🎤 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

🗓 БУГУН 1-ЯНВАР ЧОРШАНБА КУНИ ХУФТОН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


🎙#Суҳбат

🌙 КИРИБ КЕЛГАН ЯНГИ ХИЖРИЙ РАЖАБ ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 БУГУН 1-ЯНВАР ЧОРШАНБА КУНИ ПЕШИН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА📷


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


#Мп3_суҳбатлар

Умму Сулаим розияллоҳу анҳо

🎙 Устоз Раҳматуллоҳ домла;

📆 05.12.2019 Хуфтондаги суҳбaт

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


📚#Марғилон_алломалари

СЕНГА "ДУШМАНЛИК” ҚИЛИБДИ-КУ!

Абдуллажон махдум талабалик пайти очлик ва қувватсизликдан юролмай қоладилар. Ўша кезларда Ҳўжандга борган Мўминжон ҳаким ҳамдарс шеригининг аҳволидан хабар топгач кўргани боради. Унинг аҳволини кўриб шундай тавсия қилади.
— Қўй гўштини беҳи новдасига ўтказиб чала пишириб сувини сўр. Иншааллоҳ, кувватга кирасан. Акс ҳолда, ҳалок бўлишинг турган гап!
Бир илож қилиб гўшт топиб келтирган махдум домла бир неча кун у айтганидек муолажа қиладилар. Натижада юзларига ранг югуриб, секин-аста қувватга кирадилар. Яна дарсга қатнай бошлайдилар. Буни кўрган устоз қизиқсиниб сабабини сўрайди. Абдуллажон Махдум Мўминжон ҳаким келгани ва унинг маслаҳатини айтадилар. Буни эшитган устоз "Ҳай-ҳай, ошнанг дўстлик қиламан, деб душманнинг ишини қилибди-ку! Парҳезкор қилиш ўрнига сени баданпарвар қилиб кўйибди-ку!" дейди.
Ажабо! Очликдан силласи қуриб ётган беморга муолажа буюриш душманлик саналадими?! Саломатлик учун ейиш баданпарварликка кирадими?! Йўқ албатта!
Устоз Умархон махдум буни яхши билган. Бироқ, унинг бу сўзлари шогирд руҳини чиниқтириш, илм йулида етадиган машаққатларга сабрли бўлишга ундаш эди.

📚 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "МЕҲРОБДАН ТАРАЛГАН САДОЛАР" китобидан.

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok

Показано 12 последних публикаций.