📚#Марғилон_алломалари
📖 ХОЛМУҲАММАД ДОМЛАНИНГ ТАЛАБАЛИК МАШАҚҚАТЛАРИ
Оналари ёш Холмуҳаммад домлани устозларга топшириб кетгач ҳар замонда қишлоқдан келиб хабар олиб турадилар. Ҳар гал бисотидаги бор — туршак, тутмайиз, ўрик, ёнғоқ каби нарсаларни халталарга солиб, бир қўлида боласига бирор кийимлик ва устозга ҳам оз-моз атаганини олиб ораси ўттиз чақиримлик йўлдан пиёда келган аёлнинг машаққатини тасаввур қилиш мумкин. Оналари келганида бағриларига бошларини қўйиб хўнг-хўнг йиғлаб олар эканлар. Илм йўли кўзи очиқлар учун ҳам машаққат ва қийинчиликдан иборат эканини ўйласак, кўп нарса маълум бўлади. Кўзлари кўрмагани учун қийналаётганлари, боз устига бошқа болалардан ҳам турли даккиларни эшитаётганларини айтиб кўнгилларини бўшатар эканлар.
Онаизор боланинг кўнглини кўтариб, яхши сўзларни айтиб тасаллий берар экан. Она-бола бир муддат бир-бирларига тўйиб олишгач хайрлашар эканлар. Йўлда кетгунча онанинг дилидан қандай ўй-фикрлар ўтгани Аллоҳга маълум. Орадан кўп ўтмай оналари ҳам вафот этиб кетадилар.
Эҳтимол, бу йиғилар остида бизга маълум бўлмаган кўп нарсалар бордир. Эҳтимол, бу йиғилар домлага илм эшиклари очилишига хизмат қилгандир. Тарихда худди шу каби кўзи аъмо кишиларга айнан йиғилари туфайли иноят ва илтифот бўлгани ҳақидаги воқеалар бўлган. Салоҳ, Софдий «Нукасул ҳамён фий нукатил умйон» номли китобида Яъқуб ибн Суфён иби Жаввон ал-Ҳофизул кабир ҳақида гапириб шундай дейди:
Тарих ва машойихлар ҳакидаги билимлар эгаси. Иқлимларни айланиб чиққан. Сон-саноқсиз кишилардан ҳадис эшитган. Ундан Термизий ва Насоийлар ривоят қилишган.
У айтади: «Мен кечалари билан нусха кўчириб чиқар эдим. Бир гал нафақам тугаб қолди. Шошилиб кўчира бошладим, шу зайлда кеча томом бўлди. Оқибатда кўзимнинг суви тугаб кўрмай колди. Китобатдан узилиб қолганим ва илм талабидан қолганимга қаттик йиғладим. Йиғим кучайгандан-кучайди. Ухлаб колибман. Тушимда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламни кўрдим. У зот мени, эй Яъкуб, нега йиғлаяпсан, деб сўрадилар. Мен, ё Расулуллоҳ, кўзим кўрмай қолди, энди сизни суннатларингизни кўчира олмайман, деб йиғлаяпман, дедим. Шунда, менга яқин кел, дедилар. Яқинларига бордим. Бир нарсаларни ўқиб муборак қўлларини юзимга суртдилар. Сўнгра уйғониб кетдим. Кўзларим кўра бошлаган эди. Дарҳол чироқ ёнига утириб яна китобларни кўчира бошладим. Бу зот 280 йиллар атрофида вафот этганлар».
📖 ҚОРИЛАР ЖАСАДИ ЧИРИМАЙДИ
📚 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "Кўзни юмгил, кўзга айлансун кўнгил ёхуд Холмуҳаммад домла Марғилоний маноқиби" китобидан.
☎️ Ушбу китобнинг ҳарид қилиш учун қуйдаги рақамларга қўнғироқ қилинг:+998913960936
✈️ Telegram |✅ Facebook
🌐 Instagram |📹 YouTube
🌐 Umma life | ✅ Tik tok