📖#Марғилон_алломалари
ҒАЗАЛ
Сан, эй ҳар икки олам бандапарвар подшоҳимсан,
Санинг зотингдин ўзга меҳрибоним йўқ, илоҳимсан,
Юзим қаролигидин қўрқаманким, рўзи маҳшарни
Қаронғу айлагай, оқ этмасанг рўйи сиёҳим сан.
Ўзинг парвардигорим, сандин ўзга ҳеч илохим йўқ.
Қаерга борадурман, кечмасанг қилган гуноҳим сан.
Юзим ожизлик илан сургали бир ўзга даргоҳ йўқ.
Ҳарими остонинг қиблагоҳим, такягоҳимсан.
На сўргайсан мани шармандадан донойи асрорин,
Жавобига на дерман, билгучи ҳоли табоҳим сан.
Худовандо, мани шарманда қилма рўзи маҳшарда,
Қаро кундур бошимга, бўлмасанг анда паноҳим сан.
Булибдур манга Ғолиб дунёда аммораи нафсим,
Ёрит роҳим, хидоят айла, зулмат ичра моҳимсан.
***
Зериктирди мани оламни чексиз шўру савдоси,
Туганмас бу тириклик битмаган орзу-таманноси.
Ҳаётим заҳри ноб ўлди, юрагим қон билан зардоб,
На бу дунё иши битди на ул оламни савдоси.
Бугун ё эрта кеч келса, ажал тутса гирибоним,
На қилгайман, Худоё, борму мендек қулни расвоси.
Фалакнинг гардиши олам иши бағримни қон этди,
Кузимдин нари кетмайдур қиёмат шўру ғавғоси.
Ҳаётим ўйласам, гўёки бир даҳшатли тушдекдур,
На бўлгай охири кори манинг расвони уқбоси.
Кечалар ўйласам, ногаҳ кочиб уйқум, туриб кетгум,
Келиб ёдимга Одам "Роббана инна золамна"си.
Букун минг хавф билан қўрқиб даргоҳинга келдим,
Бағишлайди умид "Ла тақнату" оятни маъноси.
Қачон осойиши руҳ, комили дил топгумдур, эй Ғолиб,
Зериктирди мани оламни чексиз шўру ғавғоси.
***
Хижолатдан кўтармай бош юрарман, рангим асфардур.
На бўлгай интиҳо деб, ҳамиша ақл музтардур,
Гуноҳим кўплигидин хотирим доим мукаддардур,
Эрур гар тоғча журмим, раҳматинг олдида асғардур,
Умидим бор эрурким, афв этар Аллоху акбардур.
На ғам, гарчи ёмонман даргаҳингда, сен эрур яхши,
Карам дарёси пок этгай неча мендекни кўп фаҳши,
Илоҳо, кетмасин кўнглумни лавҳидин сўзинг нақши,
Хаёлим васлида Ғолиб эрурман ташналаб вахши,
Умидим шул: насибам рўзи маҳшарда ҳавзи кавсардур.
📖 Абдулазиз Ғолиб Марғилоний назмий асарлардан: https://t.me/Ustoz_Rahmatulloh_domla/2654
📚 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "Этма имондан жудо ёки Абдулазиз Ғолиб Марғилоний маноқиби" китобидан.
✈️ Telegram |✅ Facebook
🌐 Instagram |📹 YouTube
🌐 Umma life | ✅ Tik tok