Urgut sadosi gazetasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


"Ургут садоси" газетасининг расмий канали.
Каналимиз орқали туман ҳаётига оид хабар ва янгиликларни кузатиб боринг.
Бизнинг манзил: Ургут шаҳри Ҳунармандлар кўчаси, 4 уй.
Мурожаат учун: ☎️ +998664830769

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Тиббиётда_сумалак_сайли

Ургут туман кўп тармоқли марказий поликлиника 1-филиалида яқинлашиб келаётган баҳор айёми муносабати билан катта тадбир ўтказилди.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда тиббиёт муассасасининг барча ходимлари фаол иштирок этиб, катта қозонда баҳор фаслининг кўрки ва севимлиси бўлган сумалак таомини пиширишди.

Поликлиника раҳбари Нилуфар Жаҳфарова:
- Бугунги байрам нафақат яқинлашиб келаётган бир қатор байрамлар, балки ҳар жума куни ташкил этилаётган миллий либослар тарғиботига ҳам тўғри келгани ҳаммамизни қувонтиради.

Юксак қадриятларимиз унутилиб кетмаслиги, авлодларимиздан қолган мерослар ёш авлоднинг онгига чуқур сингиб бориши учун ҳам биз бундай тадбирларни кўпроқ ўтказишимиз керак, - деди.

Йиғилганлар сумалак атрофида яхши ниятлар қилишди, миллий қўшиқларимиздан термалар айтиб, даврага файз улашишди.

@Urgutsadosigazetasi


#Бугун

154-умумтаълим мактаби фаоллар залида туман ҳокими Ботир Жабборов ва сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар тарбияси ва улар ўртасида жиноятчиликни олиш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари, мутасадди ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

- Ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг асосий сабабларидан бири – етарли даражада маънавий-ахлоқий тарбиянинг мавжуд эмаслигидир. Ота-она назоратининг сусайиши, ёмон муҳит таъсири, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги салбий таъсирлар ҳам ёшларнинг нотўғри йўлга кириб қолишига сабаб бўлади, - деди туман ҳокими ўз сўзида.

Шунингдек, ёшларга тўғри тарбия бериш, уларни маънавий етук шахс қилиб тарбиялаш нафақат давлат ва жамоат ташкилотларининг, балки ота-оналар, ўқитувчилар, ёши улуғ инсонлар, зиёлиларнинг вазифаси эканлиги ҳақида сўз кетди.

@Urgutsadosigazetasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#JUMA_MILLIY_LIBOSLAR_KUNI

Urgut tumanidagi 1-umumiy o‘rta ta’lim maktabi 5-"B" sinf o‘quvchilari juma kungi darslarda sinf rahbari Guljahon Hakimova boshchiligida milliy libosda qatnashishdi. 

@urgutsadosigazetasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
154-умумтаълим мактабининг 4-"Д" синф ўқувчилари " Миллий либослар" кунида.

Синф раҳбари- Д.Муродова.

@Urgutsadosigazetasi


Қадриятлар – ҳар бир миллатнинг маънавий қиёфасини намоён этади. Халқимизнинг асрлик ўтмиши, қадриятлари ва миллий маданиятини акс эттирувчи миллий либосларимиз қадриятларимизнинг муҳим қисми бўлиб, бутун миллатнинг маънавий қиёфасини ўзида намоён этади.

Ҳозирги пайтда корхона ва ташкилот ходимлари чиройли миллий либосларда ўз иш жойларида фаолият олиб боришмоқда. Миллийлигимизни ўзида акс эттирган атлас, адрас кийимлар кўзни қувонтиради.

Ургут туман тиббиёт бирлашмасига қарашли ички касалликлар бўлими ходимлари ҳам миллий ифтихоримиз бўлган либосларда беморларга хизмат кўрсатмоқдалар.

@Urgutsadosigazetasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Миллий_либослар_челленжи

Миллий либослар ҳар бир халқ тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у миллий ўзига хосликни акс эттиради.

Мамлакатимизда кўп йиллик тарихга эга, ўзига хос миллий либослар шаклланган. Миллий либосларимиз нафақат миллатимиз кўрки, балки маънавий мафкурамиз ва дунё тамаддунида тутган ўрнимизни ҳам намоён этади. Шу боис Ургут туманида ҳам миллий либосларимиз тарғиботига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юқорида туманимизнинг 122-умумтаълим мактаби томонидан тайёрланган видеолавҳа намойиш этилган.

@Urgutsadosigazetasi


#Миллий_либослар_тарғиботи_куни

Ургут туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳам миллий либослар тарғиботида фаол иштирок этмоқда.

Улар бугун иш фаолиятларини қадриятларимиз кўзгуси бўлган миллий либосларда олиб боришяпти.

@urgutsadosigazetasi


Проактив пенсия қандай тайинланади?

2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар “автоматик” тарзда, ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда, фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади.

Фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.

Натижада:

Биринчидан, пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Иккинчидан, қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида пенсия тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганида унинг телефон рақамига “пенсия тайинланганлиги, унинг миқдори” тўғрисида смс юборилади.

Шунингдек, пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга “автоматик” тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқи берилмоқда.


Фуқаролар пенсия миқдоридан ёки пенсия тайинланиши рад этилганидан норози бўлган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

@Urgutsadosigazetasi



Показано 9 последних публикаций.